Дуо олинг жаноб президент

Дуо олинг жаноб президент
71 views
20 September 2020 - 10:15

Бугун – 2020 йил, 19 сентябр куни менинг электрон почтамга қуйидаги хат келиб тушибди:

“2018 йил президент маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов бошчилигидаги қароқчилар Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги барак уйларимизни бузишди ва ўрнига кредитга уйлар беришди. Ҳозирги кунда банк ходимлари олдимизга келиб, “уйнинг пулини тўла, бўлмаса ишингни судга оширамиз” деб дўқ-пўписа қилишмоқда. Бизда улар кўрсатган “кредит пули”нинг юздан бир қисми бўлмаса, қаердан тўлаймиз?”

Бу мактуб тагида 50 га яқин аёллар имзоси турибди.
Ўртоқ Шавкат Миромонович, фақат нафси бало ҳокимчаларингиз ҳақда қайғурмасдан, ўша камбағал аёлларимиз ҳақида ҳам озгина қайғурсангиз, номингизга яхши дуолар олган бўлардингиз…

Муҳаммад Бегжон