Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мухолифат фаоли Аминбой Қодиров оламдан ўтди

Мухолифат фаоли Аминбой Қодиров оламдан ўтди
28 Eylül 2020 - 21:16 'да юкланди ва 579 марта ўқилди.

Ватанпарвар юртдошимиз Аминбой Қодиров 27 сентябрь куни Урганчнинг Ғойбу қишлоғида 81 ёшида оламдан ўтди.

У ҳали СССР бор пайтда мустақиллик учун курашганди. “Эрк” партияси Хоразм вилояти ташкилоти раҳбарларидан бири бўлган эди.

Биз Аминбой акани Устюрт, Қорақум, Қизилқум чўллари бўйлаб “Камаз” ҳайдаган “дальнобойщик” сифатида танирдик. У денгиз флоти жангчиси сифатида ҳарбий кемаларда Кариб инқирози даврида Куба соҳилларида жанговар фаолиятда қатнашган.

Кейин “Камаз” ҳайдаб, ҳали Устюртда йўл йўқ пайтида Ўзбекистондан Россияга юк ташиган эди. Йўлда машинаси бузилиб қолган ҳайдовчиларга доимо кўмак берган саҳро қоплони эди. Яхши, мард, ҳалол одам эди.

Фейсбук мессенжери орқали сўнгги бор Аминбой оға менга ўлимидан уч-тўрт кун бурун чиққан эди.

“Илгаригидек эмас аҳволим. “Тико”ни авария қилишимга сал қолди. Бир марта велосипеддан ҳам йиқилдим. Энди рулга бошқа ўтирмайман. Уйда ўтираман”, деди Аминбой ака. Унинг ўзи ҳақидаги гапи шу билан тамом бўлди.

Яқинда совет даврида босилган қалин жилдли “Хоразм Ўзбекистон давлатчилиги тарихида” деган китобни ўқиб “маза қилгани”ни гапириб берди. Сўнг Ўзбекистондаги бугунги сиёсий муҳит, узоқ-яқин атрофдаги мухолифат вакиллари феъли-хуйидаги ўзгаришлар ҳақида фикрлашди. Гапларимизнинг бир қисми қиёматга қолди…

Хотирамдан адашмасам, Аминбой ака ўз сиёсий фаолиятини суронли 80-йиллар сўнггида норасмийлар ҳаракати сафида бошлаган, аввал “Бирлик”, кейинчалик “Эрк” демократик партияси сафида давом эттирган.

2018 йилнинг январида Аминбой ака чет элларда қувғинда юрган мухолифат фаоллари, хусусан, мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни оқлаб, ватанга қайтариш акцияси ташаббусчиларидан бири сифатида майдонга чиққан эди.

Бугун эса у умрининг сўнгги сониясигача ижтимоий медиа фаоли ўлароқ кўп ёшларга ўрнак бўлганини ҳам англадим. Мессенжер саҳифасида унинг сўнгги қолдирган изоҳи 27 сентябрь кунига тўғри келган. Айнан шу куни унинг тимсолида биз яқин сафдошимизни йўқотдик.

Қудрат Бобожон
Манба: eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube