Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Навальний ўзининг заҳарланиши ортида Путин турганини даъво қилмоқда

Навальний ўзининг заҳарланиши ортида Путин турганини даъво қилмоқда
02 Ekim 2020 - 14:07 'да юкланди ва 428 марта ўқилди.

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Германиянинг Der Spiegel журналига берган интервьюсида ўзининг заҳарланиши ортида президент Владимир Путин турганини билдирди.

Мен бу жиноят ортида Путин турганини даъво қиламан, менда бу ҳодисага оид бошқа версия йўқ”, деди Навальний нашр билан суҳбат чоғида.

Мухолифатчи Россияга қайтмоқчи эканини ҳам айтган. “Мен қўрқмайман”, дея таъкидлаган у.

Алексей Навальний заҳарланиш асоратлари билан 20 август куни Омскда касалхонага ётқизилганди – унинг аҳволи Томскдан Москвага парвоз қилаётган учоқнинг ичида ёмонлашган. 22 август куни мухолифатчи Берлиндаги “Шарите” клиникасига кўчирилган. У икки ҳафтадан кўпроқ комада ётган.

Навальний “Новичок” оиласига кирувчи модда билан заҳарлангани ҳақида Германия расмийлари бундесвер лабораториясида олинган таҳлил натижаларига таянган ҳолда маълум қилганлар. Кейинроқ бу маълумотни Франция ва Швеция лабораториялари ҳам тасдиқлаган. Сиёсатчининг қай йўсинда заҳарлангани ҳалигача маълум эмас. Der Spiegel нашри заҳар қолдиқлари Навальний ичимлик ичган шишадан ҳам топилгани ҳақида хабар қилган. Мухолифатчининг сафдошлари уни Томскда Навальний яшаган меҳмонхона номеридан олиб кетганлар.

Сиёсатчининг сафдошлари у касалхонага ётқизилиши билан жамоат арбобига суиқасд ва террорчилик моддалари бўйича жиноят иши очишни талаб қилишган. Мазкур ҳодиса бўйича Россияни суриштирув ўтказишга АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам чақирган. Россиялик расмийлар эса жиноят иши очиш учун асос йўқлигини таъкидламоқдалар. Улар Навальнийдан Россияда олинган таҳлилларда заҳарли модда топилмаганини иддао қилишиб, унинг заҳарланганига шубҳа билан қараяптилар.

Ўтган ҳафта Навальний “Шарите” клиникасидан соғайиб чиққанди. У Берлиндаги мазкур клиникада жами 32 кун ётган, бундан 24 кун мобайнида реанимация бўлимида сақланган.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube