ҲИДОЯТ МУБОРАК ЖИГАРИМ!

ҲИДОЯТ МУБОРАК ЖИГАРИМ!
84 views
31 October 2020 - 21:14

Ёнимдаги йигитча опамнинг ўғли Артём! Отаси-рус, онаси-армани. Илк бор Жумага келиши.

Аллоҳга иймон келтирганидан сўнг бирга масжидга кирдик. Бугун қулоқларим эшитган энг гўзал калом унинг шаҳодат калимасини айтиши бўлди.

Яқиндагина келинойимга: “Фарзандларингизнинг иккаласиям қиз, биттаси бўлсаям ўғил бола бўлса маажидга етаклаб борардим” деб армон қилгандим. Аллоҳ бошқа тарафдан орзумни амалга оширди Ўзига беҳисоб шукр!

Мусулмон бўлганимга ўн тўрт йилдан ошганда энг бахтли хам ғамгин кунларимдан бири бу.

Мен ўн олти ёшда жияним ўн уч ёшда Аллоҳни танишга уринишни бошлади. Аллоҳ қалбини Исломга янада кўпроқ хайрихох қилсин!
Амийн!

Гўдаклигида чўқинтирилганлиги хам, бўйнига хоч осганлари хам фойда бермади, боланинг қалби Муҳаммад Алайҳиссаломга уммат бўлишини истади.

Исломга қизиқишига синфдоши Одил деган йигитча сабабчи бўлибди. Миннатдорчилик юзасидан уни жойнамозу мушк-анбарларга, китобларга кўмиб ташлайман энди!

Мўъжизага гувоҳ бўлиб турибман, ўн дақиқа аввал масжид эшигидан насроний бўлиб кирган болакай масжид эшигидан мусулмон бўлиб чияпти ИншаАллоҳ!

Негадир хурсандчилигимдан кўра қўрқувим кўпроқ, ниятим ҳеч қачон йўлдан озмасин!

@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян