Коронавирусга қарши Хитой вакцинаси 5 мингга яқин ўзбекистонликда синаб кўрилади

Коронавирусга қарши Хитой вакцинаси 5 мингга яқин ўзбекистонликда синаб кўрилади
32 views
03 November 2020 - 12:58

Ўзбекистон коронавирусга қарши Хитой вакцинаси клиник синовларининг учинчи босқичини 5000 нафарга яқин ўзбекистонлик талабгор ўртасида ўтказишни ўз зиммасига олди.

“Кун уз” нашрининг Инновацион ривожланиш вазирлиги бўлим бошлиғи Феруза Хўжаевага таяниб маълум қилишича, Хитой Фанлар академияси Микробиология институти ва вазирлик ўртасида вакцина синовининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Расмий синовда иштирок этиш учун 6 ноябрь куни мазкур вакцинани яратиш ва ишлаб чиқишда қатнашган бир гуруҳ хитойлик олимлар Ўзбекистонга келиши кутилаётганини ҳам билдирган.

Вакцина 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгиллиларда синаб кўрилади ва бунинг учун уларга ҳақ ҳам тўланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Манба: ozodlik.org