Саудия Арабистон Умрага келаётган хорижлик зиёратчилар учун чегараларини очди

Саудия Арабистон Умрага келаётган хорижлик зиёратчилар учун чегараларини очди
140 views
03 November 2020 - 13:02

Саккиз ой давом этган тақиқдан сўнг Саудия Арабистони Умра ибодати учун келаётган зиёратчиларнинг мамлакатга киришига изн берди. Умра зиёратчиларини Саудия Арабистонига киритиш жаҳонда коронавирус ёйилиши ортидан шу йил март ойида тўхтатилганди.

Умра зиёратини босқичма-босқич тиклаш учун расмийлар 1 ноябрдан эътиборан мамлакатга кунига тақрибан 20 минг зиёратчи қўйишни режаланганлар. Жорий тартибга мувофиқ, зиёратчилар коронавирусга қарши кураш чораларига риоя қилишлари, Саудия Арабистонига кириб келганларидан кейин уч кун давомида ўзларини ўзлари иҳота қилишлари лозим бўлади.

Ўтган ойдан бошлаб расмийлар мамлакатда доимий яшайдиган мусулмонларга Умра зиёрати учун изн берган эдилар.

Маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан бери Саудия Арабистонда коронавирусга чалиниш бўйича 347 минг 282 та ҳолат қайд этилган, беморлардан 5 минг 402 нафари вафот этган.

Манба: ozodlik.org