Собиқ ўринбосар вазир, собиқ вазир эса ректор бўлди

Собиқ ўринбосар вазир, собиқ вазир эса ректор бўлди
91 views
04 November 2020 - 11:03

Президент фармони билан Абдуҳаким Хожибоев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Хожибоев 2020 йил 15 июлидан соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 3 ноябрда вазир лавозимига маъқуллаганди.

Яна бир фармон билан президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Амрилло Иноятов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори, доцент Амрилло Иноятов бундан аввал Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган.

Шу кунгача соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди.

Ректор Лазиз Тўйчиев эса президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.

Манба: ozodlik.org