Туркияда расмийлар талабини бажармаган ижтимоий тармоқларга катта миқдорда жарималар солинди

Туркияда расмийлар талабини бажармаган ижтимоий тармоқларга катта миқдорда жарималар солинди
102 views
05 November 2020 - 22:36

Туркия расмийлари белгиланган муддатда ўзларининг маҳаллий тамсилчилари исмини очиқламаган Facebook, Instagram, Twitter, YouTube ва бошқа оммабоп хизматларга 10 миллион лирадан (тақрибан 1 миллион евро) жарима солди.

Шу йил ёзида Туркия парламенти ижтимоий тармоқлар устидан назоратни кучайтиришга оид қонун қабул қилган. Ҳужжатга мувофиқ, Туркиядаги ижтимоий тармоқ аудиторияси кунига бир миллион фойдаланувчидан ошса, у мамлакатда филиал очиши ва унга Туркия ватандоши бўлган одам раҳбарлик қилиши лозим. Талабларни бажармаганларга жарима солиниши ва ижтимоий тармоқни очиш тезлиги 90 фоизга пасайтирилиши кўзда тутилган.

Facebook ширкати аввалроқ Анқара қарорини бажармаслигини билдирган.

Қонун ҳуқуқ фаоллари томонидан ҳам танқидга учраган. Хусусан, “Чегарасиз мухбирлар” ташкилоти мазкур ҳужжат Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг интернетдаги танқидга жавоби эканини қайд этган.

Манба: ozodlik.org