Қирғизистонда рўй берган зилзила Ўзбекистоннинг бешта вилоятида сезилди

Қирғизистонда рўй берган зилзила Ўзбекистоннинг бешта вилоятида сезилди
109 views
06 November 2020 - 14:08

Жорий йилнинг 6 ноябрида Тошкент вақти билан 12:38 да Ўзбекистонга қўшни бўлган Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, зилзила маркази жанубий-шарқий йўналиш бўйича пойтахт Тошкентдан 244 километр олисликда бўлган.

Ер силкиниши кучи Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида 5 балл, Андижонда 4 балл, Наманганда 3 балл, Гулистон ва Тошкентда 2 баллга тенг бўлган.

Зилзила билан боғлиқ талафотлар тўғрисида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Қирғизистон нашрлари зилзила маркази Боткен вилоятининг Қадамжой шаҳридан 12 километр нарида бўлгани, бу ерда ер силкиниши кучи 6 баллни ташкил этгани ҳақида ёзмоқдалар.

Манба: ozodlik.org