Қирғизистонда президент маъмурияти ва парламент жойлашган Оқ Уй атрофидаги панжаралар олиб ташланмоқда

Қирғизистонда президент маъмурияти ва парламент жойлашган Оқ Уй атрофидаги панжаралар олиб ташланмоқда
26 views
06 November 2020 - 14:11

Бишкек мэриясига қарашли “Тозалик” корхонаси ишчилари 6 ноябрда президент маъмурияти ва парламент жойлашган Оқ Уй атрофидаги панжараларни олиб ташлашни бошлади.

Расман билдирилишича, панжараларни олиб талаш тўғрисида парламент раиси Талант Мамитов 5 ноябрь куни Бишкек мэриясига мурожаат қилган.

Бишкек мэри Балбак Тулўбаевнинг айтишича, панжараларнинг олиб ташланиши рамзий маънога эга.
“Бу панжараларни олиб ташлаш ғояси Бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровдан чиқди. Бу рамизий маънога эга. Яъни халқ ва ҳокимият ўртасидаги тўсиқни олиб ташлаш ташаббусидир”,-деди Бишкек мэри.

Айни пайтда панжараларнинг олиб ташланишини парламент раиси ўзи назорат қилиб турди. Оқ Уй Қирғизистонда махсус ва қаттиқ қўриқланадиган объект ҳисобланади.

Манба: ozodlik.org