Болалар боғчаларида хитой тили ўргатилиши мумкин

Болалар боғчаларида хитой тили ўргатилиши мумкин
105 views
09 November 2020 - 19:14

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин 5 ноябрь куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Цзян Янь хоним билан ўтказган онлайн учрашувда болалар боғчаларида хитой тилини ўргатиш масаласи муҳокама қилинди.

Вазирликнинг 8 ноябрда маълум қилишича, болалар боғчаларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўрганиш ва бу борада ходимлар малакасини ошириш кун тартибига киритилган.

Учрашув давомида Тошкент шаҳрида рақамли болалар боғчасининг пилот лойиҳасини ишга тушириш ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида ўйинчоқлар ва турли хил ўйин ускуналарини ҳамда дидактик материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида инвестицияларни жалб этиш таклифи илгари сурилди.

Манба: ozodlik.org