Жаҳонда COVID-19га чалинганлар сони 50 миллиондан ошди

Жаҳонда COVID-19га чалинганлар сони 50 миллиондан ошди
70 views
09 November 2020 - 19:16

Жаҳонда пандемия бошланганидан бери коронавирусга чалинганлар сони 50 миллион кишидан ошди. Уларнинг тўртдан бир қисми сўнгги 30 кун ичида касал бўлди.

Қўшма Штатларда октябрь ойида кунига юз мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинаётган эди. 7 ноябрда эса бу кўрсаткич 126 минг кишини ташкил қилди. Жами беморлар сони эса 10 миллионга яқинлашди.

АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден коронавирусга қарши курашни биринчи галдаги устивор вазифа қилиб белиглади.

Коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда Ҳиндистон турибди. Бу мамлакатда кунига 46 минг атрофида янги бемор аниқланмоқда. Шу кунгача Ҳиндистонда 8,5 минг одам COVID-19га чалинган.

Манба: ozodlik.org