СИЗНИКИ ЖОН, БИЗНИКИ БАҚЛАЖОНМИ?

СИЗНИКИ ЖОН, БИЗНИКИ БАҚЛАЖОНМИ?
79 views
12 November 2020 - 21:33

Озарбойжоннинг Қорабоғда қозонган ғалабасида бутун Турк дунёси ва Турон ғояси келажаги учун жуда муҳим бўлган жихатлардан бири – Туркия билан чегарадош бўлган Нохчивон анклавининг Озарбойжон билан тупроқ бирлигига эришгани бўлди. Ҳозирча 2 километрлик кенгликда деб белгиланган бу “даҳлиз”нинг аҳамияти йил ўтган сайин янада яққолроқ намоён бўла бошлаши – шубҳасиздир. Бошқача айтганда, Қорабоғ саваши фақат Озарбойжоннинг эмас, бутун Турк дунёсининг келажагида муҳим роль ўйнайди, десак, лоф бўлмайди.

Сўнгги ой ичида Озарбойжонда юз берган бу муҳим воқеалар фонида Туркия ва бошка Турк жумҳуриятларида Турон армиясини қуриш ҳақидаги мулоҳазалар ҳам баландроқ овозда тилга олина бошлади. Турк халқларининг бундай риторикасидан ташвишга тушган баъзи рус оммавий ахборот намоёндалари “бундай армияни тузишдан мақсад нима, сиз кимга қарши урушмоқчисиз?” қабилидаги саволларни бера бошлашди.

Бунга жавобан Турклар айтиши мумкин бўлган гап жуда оддийдир: “Сиз ОДКБни (Коллектив Хавфсизлик Ташкилотини) тузишдан максадингиз нима эди, сиз кимга қарши урушмоқчи бўлгансиз? Бундай ҳамкорликни сиз ташкил этсангиз, ўзингизни ҳимоя қилиш учун, биз ташкил этсак эса, бировга ҳужум қилиш учун бўладими? Биз ҳам ташқи хатарлардан ўзимизни ҳимоя қилиш учун бундай армияни тузамиз”…

Мақсуд Бекжон

12.11.2020