Байден яна икки штатда ғолиб бўлди, Трамп мағлубиятини тан олмаяпти

Байден яна икки штатда ғолиб бўлди, Трамп мағлубиятини тан олмаяпти
75 views
15 November 2020 - 7:20

АҚШ президенти Доналд Трамп сайловнинг якуний натижалари эълон қилинганидан буёнги илк чиқишида Оқ уйнинг кейинги маъмуриятига ўзи раҳбарлик қилмаслиги мумкинлигини таъкидлади.

Лекин, у сайловда мағлуб бўлганини тан олмаяпти.

13 ноябр куни Оқ уйда коронавирус пандемиясига қарши кураш ҳамда кашф этилган янги ваксиналар ҳақида гапирар экан, Трамп кейинги маъмурият қанақа бўлишини вақт кўрсатади деди.

Сўнгги хабарларга кўра, Трампнинг сайловдаги рақиби Жо Байден Жоржия ва Аризонада ғолиб чиқиб, сайлов коллегияларининг 306 овозини қозонгани маълум бўлди.

Президент сайлови 3 ноябрь куни ўтказилган, аммо уларнинг якуний натижалари почта орқали овоз берилганлиги ва сайловга рекорд даражада кўп сайловчилар келганлиги туфайли кечикканди.

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп эса ҳозирча мағлубиятини тан олмаяпти. Сайлов ҳайъати президентни расман 14 декабрь куни сайлайди.

Манба: ozodlik.org