Блогер хавф остида

Блогер хавф остида
193 views
17 November 2020 - 20:32

Диққат, машҳур, коррупцияга қарши курашчи блогер Отабек Нуриддинов хавф остида. Мўътабар Тожибоева ва Москвада ўтирган Шокир Мусаев яна маҳаллий айрим кимсалардан пул олиб фаол, эркин фикрловчи блогерларни ва арбобларни устидан мағзава ағдаришмоқда.

Аёларни зўрлаган деган туҳмат орқали эркин фикрловчи блогерни оғзини юмиш, эски пасткаш услуб. Буни рад этувчи фактлар бизда бор, гувоҳлфримиз ҳам бор.

Яқинда Тожибоева юздан ошиқ машҳурларни (блогер ва фаоллар) “халқ душманлари” деб “рўйхатини ” эълон қилди, ким ҳам йўқ бу “рўйхатда”. Азиза Умарова, Отабек Умар, Муаззам Иброҳимова, Камолиддин Рабимов, Нигора Хидоятова, камина , қисқаси ҳамма бор.

Ким Тожибоевага шу “меҳнатлари учун” пул узатмоқда, ҳозирда аниқланмоқда аста секин. Энг қизиғи бунинг тарафдори анави УЗАдан кетган Ҳамза, “халқ билан мулоқот” ахлат гуруҳнинг админи, бугун ҳам янглишмасам. Андрей Кубатини шу гуруҳда, Конституция куни оқланмасин деб бир гуруҳ тролларга атайлаб минбар бериб, тадбир уюштирган, “Кубатин нурчи” деган туҳматларни тарқатган эди.

Энди Тожибоева очиқ жиноятга қўл урди: бир гуруҳ андижонлик мактаб боласига, бир амалдорни ёнини олиб, нимани ҳисобидан ёнини олганлигини ўзи билади, улар гей деб туҳмат қилди, экспертиза расман бу туҳматни рад этди, лекин шу болаларни аҳволи бугун оғир, психологик оғир, жонига қасд қилиш ниятлари ҳам бўлган.

Тақводор оила учун бунақа туҳмат қандай юклигини гапириш ортиқча. Оналари ҳам касал. Такрор ёзаман ДАВЛАТ ЭКСПEРТИЗАСИ БУ АЙБЛАРНИ РАСМАН РАД ЭТДИ! Шунга қарамай Мўътабар ва Шуҳрат тўхтамай туҳматларни тарқатиб ётишибди. Нақадар мараз бўлиш керак одам, шу даражада инсоний қиёфасини йўқотишга бориш учун? Бу икки саводсиз нусха билмас экан, суидсидга мажбурлаш бу ҳар бир юртдаги оғир жиноий ишни қўзғатилишига олиб келадиган асосдир!

Расман айтаман, Тожибойева ва унинг шотири кимдан, қачон пул олганлари ҳақида бизда далиллар бор. Франциянинг тегишли идораларига расмий ҳужжат тайёрланмоқда!

Яна битта гап: Франциядаги гейлар ташкилотлари ҳам бу Францияда яшаб турган ва Франциянинг қонунларини бузиб юрган хотин ҳақида қизиқишяпти, кимдир буни ўқиб қулиши мумкин, лекин бу қизиқишнинг натижаси қамоқ билан якунланади. Шу даражага тушиш ниятимиз йўқ эди, лекин бу нусхада умуман инсон қиёфаси йўқ экан. Демак биз ҳам энди бошқача йўлга ўтамиз.

Бу иккитаси, шу ердаги айрим президент Мирзиёевни қулатиб ўрнига МХХни эски раҳбариятини тиклайман деб юрган кучларга ишонишаётганга ўхшайди, лекин бу жуда катта хатто.

Энди Отабек Нуриддиновга туҳмат қилишяпти, яна воқеалар Андижонда юз беряпти. Огоҳлантираман, агар М. Тожибоева ва унинг шотири орқаларини қисмас экан ва яна гей-пей деб сасишни давом эттирар экан, тамом, андишани йиғиштириб, охиргача етқазамиз бу ишни!

Мен ҳақимда эса ёзиб кўрсинчи, тамом, жиддий жазоланади!Отабек Нуриддиновга бўлган таҳдидлар ҳақида расман барча Халқаро ташкилотларга хабар етқазилди! Элчихоналарга ҳам. Ҳозир далиллар билан керакли Европа Иттифоқининг идораларига чиқамиз!Андижон ҳокими эса ўч оламан деб ўйламасин, чунки ҳамма буни англаган бугун, бу сиёсатини ҳоким давом қилса иккинчи Андижон воқеалари юз бериши ҳеч гап эмас. Ёки мақсад ўзи шуми?

Давлатни куч ишлатишга провокация қилиш, кейин эса янги санкциялар ва Москва билан янги иттифоқ. Бу сценарийни 2005 да амалга оширган одам истеъфода бўлишига қарамай, такрорламоқчими Ш. Мирзиёевни ва бутун Ўзбекистони уруш ва фалокат жарига ташлаш мақсадида?

Анвар Назир

Facebook.com