Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тоқаев статистикани яширманг, деди, Ўзбекистонда ўлим қайд этилмади

17 Kasım 2020 - 21:59
Тоқаев статистикани яширманг, деди, Ўзбекистонда ўлим қайд этилмади

Тоқаев статистикани яширманг, деди, Ўзбекистонда ўлим қайд этилмади – Қозоғистон президентига кўра, ҳақиқий статистикани бузиб кўрсатиш – жуда хавфли воқеълик. Ўзбекистонда расман қарийб тўрт ярим ой ичида коронавирусдан бирорта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмагани айтилди.

Қозоғистон минтақанинг коронавирус илк бор аниқланган ва энг кўп тарқалган давлати бўлади.

17 ноябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда жами коронавирусга чалинганлар сони 122 минг кишига яқинлашган. Уларнинг икки мингга яқини ҳаётдан кўз юмган.

Ўзбекистонда эса, ҳозирга келиб, бу рақамлар 70 мингдан сал ортади. Шу пайтгача расман 598 та ўлим ҳолати қайд этилгани айтилади.

Қозоғистон аҳолиси сони (18 миллиондан ошиқ – таҳр.) бўйича Ўзбекистондан кейин(34 миллиондан ортиқ – таҳр.) минтақанинг иккинчи йирик давлати бўлади.

Ўзбекистондаги коронавирусга оид рақамлар Қозоғистондан фарқли тарзда ҳали-ҳануз расман пневмония ҳолларини ўз ичига олмайди.

Ўзбекистонда коронавирус баробарида пневмония ҳолатларининг “кенг тарқалиб” бораётгани сўнгги ойларда шахсан мамлакат президентининг ўзи видеоселектор йиғилишлари чоғида хосан тўхталиб ўтаётган воқеъликлардан бири бўлади.

Ўзбекистонда коронавирус шу йилнинг 15 март куни расман қайд этилган бўлса, 26 март куни ёлғон маълумот учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун шахсан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киришини билдирган.

Қонунга мувофиқ, шаклига қараб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш турли миқдордаги жарималар, мажбурий жамоат, ахлоқ тузатиш ишлари ва уч йилгача озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум этиш жазоларини кўзда тутади.

Daryo.uz интернет нашрининг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, кеча, 16 ноябрь куни мамлакатда 3 июлдан бери илк бор расман коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Худди шу куни Ўзбекистонда 23 июндан буён энг паст – 201 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

Бу каби тенденциянинг мамлакатда 10 ноябрдан бери давом этаётгани, коронавирусга чалиниш ҳоллари муттасил пасайиб келаётгани айтилган.

Аммо хабарда бунинг сабаби очиқланмаган.

Қозоғистон президентининг мамлакатидаги Ковид ва пневмония билан боғлиқ ҳақиқий статистикага оид чиқиши ҳам 16 ноябрь кунига тўғри келган.

Қасим Жомарт Тоқаевнинг айтишича, ҳақиқий статистикани бузиб кўрсатиш – ростмана таҳдидни тўғри баҳолай олмасликка сабаб бўлади, коронавирусга қарши миллий стратегияни издан чиқаради, худди шу боис ҳам, ўта хавфли воқеълик саналади.

Қозоқ раҳбари, ўз ўрнида, ушбу муаммо мамлакати соғлиқни сақлаш тизимида сурункали ҳолатга айланганини ҳам эътироф этган.

Қозоғистон президенти шундай деркан, коронавирусга оид статистикани яширмасликка чақирган.

Қасим Жомарт Тоқаев бунинг ортидан, Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий статистика бюроси билан биргаликда тиббий статистикани шакллантириш, баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича комплекс ёндашувларни ишлаб чиқишни ҳам буюрган.

Бундан аввал Тожикистон президенти ҳам мамлакат масъулларига коронавирус билан боғлиқ ҳақиқий статистикани яширмасликка оид чақирик билан чиққанди.

Коронавирус расман қайд этилган барча Марказий Осиё давлатлари (айримлари кетма-кет) жорий этган кучайтирилган карантин тартибини босқичма-босқич юмшатишга киришишганига ҳафталар бўлган.

Минтақадаги воқеаларнинг бу каби ривожи Россияда аҳвол такрор кескин ёмонлашган, Европанинг аксарият давлатлари коронавируснинг иккинчи тўлқини боис, яна кучайтирилган карантин тартибига қайтган бир манзарада кузатилган.

Мустақил экспертлар ва оддий ўзбекистонликларнинг ижтимоий-тармоқлардаги ўз кузатувларига асосланган ҳисоб-китоблари эса, Ўзбекистонда коронавирус ва пневмония билан боғлиқ ҳақиқий рақамларнинг расман айтилаётганидан анча кўп эканига оид тасаввурни беради.

Уларнинг “ҳақиқий статистика масъуллар томонидан яширилаётганига оид” жиддий норозилик ва танқидларига ҳам сабаб бўлиб келади.

Аммо ўзбекистонлик масъуллар бу каби даъволарни яқин-яқингача такрорий равишда расман ва ошкора рад этиб келишган.

Озодлик радиосининг пойтахт Тошкент илова Ўзбекистоннинг қатор вилоятларидаги тўққизта қабристонда целлофан халталарда кўмилган майитларга оид гўрков, қоровул ва имомларнинг сўзларига таяниб, тайёрланган видеоматериали мамлакатда сўнгги ҳафталардан коронавирус қурбонлари сонининг ортиб бораётганига далолат қилган.

Видеолавҳада янграган бу даъволарга ҳозирча Ўзбекистондаги масъул идораларнинг расмий муносабати кўзга ташланмаган.

Аммо орада мамлакат масъуллари қурбонлар сонининг ҳам расман айтилаётганидан кўп экани эҳтимолини ошкора назардан соқит этишмагани ҳам бор гап.

Яқинда Ўзбекистоннинг глобал коронавирус пандемияси вазирлик фаолиятига тўғри келган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ўз вазифасидан четлатилган, аммо бунинг расмий сабаби очиқланмаган, унинг расман бошқа ишга ўтгани маълум бўлган.

Лекин янги тайинлов мамлакатдаги коронавирус беморларига мўлжалланган айрим йирик касалхоналардаги абгор аҳвол кенг жамоатчиликка маълум бўлишидан қисқа вақт ўтмай кузатилган.

Манба: bbc.com/uzbek

HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT
Yorum Yok
YASAL UYARI! Suç teşkil edecek, yasadışı, tehditkar, rahatsız edici, hakaret ve küfür içeren, aşağılayıcı, küçük düşürücü, kaba, pornografik, ahlaka aykırı, kişilik haklarına zarar verici ya da benzeri niteliklerde içeriklerden doğan her türlü mali, hukuki, cezai, idari sorumluluk içeriği gönderen kişiye aittir.