Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Австралия ҳарбийлари Афғонистонда 39 кишини ноқонуний ўлдиргани тўғрисидаги ҳисобот эълон қилинди

20 Kasım 2020 - 20:51
Австралия ҳарбийлари Афғонистонда 39 кишини ноқонуний ўлдиргани тўғрисидаги ҳисобот эълон қилинди

Афғонистонда Толибонга қарши курашган АҚШ раҳбарлигидаги коалиция таркибига кирган Австралия ҳарбийлари 39 ҳарбий асирни ноқонуний равишда ўлдирган. Австралия ҳукумати бу борада 4 йил олиб борилган текширув натижалари юзасидан эълон қилинган ҳисоботда маълум қилди.

Австралия мудофаа кучлари қўмондони генерал Ангус Кэмпбелл 19 ноябрда эълон қилинган мазкур ҳисобот “нақадар уятли бўлмасин”, “ҳарбийларнинг касбий қадриятлар ва ҳабий аҳлоқ меъёрларини жиддий бузгани”нини кўрсатганини билдирди.

2016 йилда Австралия Мудофаа кучлари бош инспектори махсус ҳарбий отряд аскарлари Афғонистонда 2005-2016 йиллар оралиғида қотилликларни содир этгани, қуролли тўқнашувлар қоидасини бузгани юзасидан иддаоларни текшира бошлаган эди.

Текширувни ўтказган Пол Бреретон 400 гувоҳни сўроқ қилган ва минглаган саҳифали ҳужжатларни ўрганган. Бреретон “иддао қилинаётган 39 қотилликдан 23тасини исботловчи далиллар топгани”ни билдирди. Ҳисоботда полицияга 19 ҳарбийга нисбатан тергов бошлаш тавсия қилинган.

Австралия мудофаа кучлари қўмондони генерал Ангус Кэмпбелл Афғонистон мудофаа вазири билан гаплашганини ва афғон халқидан узр сўраганини айтди.

12 ноябрда Бош вазир Скотт Моррисон Австралия ўз ҳарбийлари Афғонистонда содир этган жиноятларни тергов қилиш учун махсус прокурор тайинлаши ҳақида билдирган эди.

“Жиноятлар содир этилгани тўғрисидаги тахминларни эътиборга олган ҳолда, текширув натижасида юзага келган саволларга баҳо берилиши ва тергов олиб борилиши зарур. Бу таҳминлар тасдиқланган тақдирда жиноят қилганлар суд жавобгарлигига тортилади. Бу вазифани бажариш учун ҳукумат Махсус прокурор бошқармасини ташкил этмоқда”,-деди Моррисон.

Манба: ozodlik.org

HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT
Yorum Yok
YASAL UYARI! Suç teşkil edecek, yasadışı, tehditkar, rahatsız edici, hakaret ve küfür içeren, aşağılayıcı, küçük düşürücü, kaba, pornografik, ahlaka aykırı, kişilik haklarına zarar verici ya da benzeri niteliklerde içeriklerden doğan her türlü mali, hukuki, cezai, idari sorumluluk içeriği gönderen kişiye aittir.