“ЭРК” партияси фаоли Ҳуррам Бердиевнинг иши

“ЭРК” партияси фаоли Ҳуррам Бердиевнинг иши
13 views
27 November 2020 - 10:52

Ҳуррам Бердиевнинг иши бўйича суди томонидан чиқарилган ҳукм ва “дело” билан танишиб чиқдим. Менга олиб келинган, “Дело”нинг устки қисми “қизил” ранг билан чизилган экан. Бу дегани, “Особий прреступник” дегани. Яъний, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112 моддасига кўра, “Иш” тутилади ва қаттиқ “назорат”га олинади. Бу инсонлар “кўча”га чиққандан сўнгра хам домий равишда кузатувда бўлади”.

Буёғини тасаввур қилаверинг.

Адолат кутиш мумкинми Бундай махкама бўлса, Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг “Талабномаси”га кўра, 6-ой муддатга чўзилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси 3-қисми, “г” банди билан айибланаётган, маҳбус Ҳуррам Бердиев Ҳасанович шу йилнинг 8-февраль куни Қозоғистон Республикасининг “Шимкент” вилоятида қўлга олинган эди. Қозоғистон Республикаси КНБ си Ҳуррам Бердиевга нисбатан руҳий ва жисмоний куч ишлатиб, мажбурий равишда “тушунтириш хати” ёздириб олишган ва орадан 6-ой ўтганидан сўнг 2020 йил 17 август куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ га топширган.

Ҳуррам Бердиев ДХХнинг ҳибсхонасида 1-ой давомида “чиғириқ”дан ўтганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВга қарашли Тошкент шаҳар ИИБига топширилган. У ердан Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани ИИБининг “тергов гуруҳи”га олиб келинган.

Тергов ишларини “Дилфуза” исмли маъмур шахс олиб борган. Тергов роппа-роса икки ой давом эттирилди.

Ҳуррам Бердиев бир тухматчи кимсанинг ғаразли чақимчлиги асосида, аслида эса ЭРК Мухолифат партияси аьзоси бўлгани учун ҳибсга олинди.

Терговда 2014 йил 2-январь кунидан “Қидирув”га берилган, сурхондарёлик Ҳуррам Бердиев Ҳасановичга нисбатан йиғилган “Жиноий Иш” кўриб чиқилди. Тергов ишида Бердиевнинг шахсий адвокати қатнашган.

Лекин энди Тергов ишлари бир томонлама олиб борилганлиги маълум бўлди.

Терговда Бердиевни қоралаш учун далилий ашёлар етарли эмаслиги маълум бўлди.

Кўрсатма берган “жабирланувчи”лар ўз кўрсатмаларидан бош тортганлар.

Терговда қатнашган Ҳуррам Бердиевнинг шахсий адвокатининг сўзи:
“Дастлабки тергов ишлари билан мен обдан танишиб чиқдим. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси 3-қисми, “г” банди билан 2014 йил 6-март куни Шайҳонтоҳур тумани Жиноий ишлари бўйича суди томонидан чиқарилган ҳукм ва “дело” билан танишиб чиқдим. Менга олиб келинган, “Дело”нинг устки қисми “қизил” ранг билан чизилган экан. Бу дегани, “Особий прреступник” дегани. Яъний, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112 моддасига кўра, “Иш” тутилади ва қаттиқ “назорат”га олинади. Бу инсонлар “кўча”га чиққандан сўнгра хам домий равишда кузатувда бўлади”. Буёғини тасаввур килаверинг.

Адолат кутиш мумкинми Бундай махкамадан?

Мени ва қамоқда ўлган Нуриддин Жуманиёзовни ҳам Бердиев айбланаётган модда билан зиндонга ташлади бу “адолат”. Биз “Мардикорлар Касаба Уюшмаси” ташкилотининг асосчилари эдик.
Мен бизга очилган тергов ишлари билан бир бошдан танишиб бизни “одам савдоси” билан айиблашга бирон-бир факт йўқлигини кўрдим, бирон бир пичоққа илинадиган далилий ашёнинг ўзини тополмадим.

Ҳуррам Бердиевнинг ҳам қайси айби учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси билан айиблашганига ҳайрон бўлиб қолдим. Худо раҳматли, Нураддин Джуманиёзов ўзи одамларни ишга олиб бориб, яна соғ-саломат, Ўзбекистонга қайтариб олиб келган бўлса-да, унга ва Бизга Қарши “жабирланувчилар”, русча айтгандек “терпило”лар Эркин Эсанов ва Фарход Абдуллаевлар Шуҳрат Рустамов ва Абдулло Тожибой ўғли (ҳозир фамилияси ва исмини Абдулложон Мирсоатов деб ўзгартган) билан биргаликда бизга қарши тухмат хати ёзганлари маълум бўлди.

Бу икки “терпило”дан биттаси Эркин Эсанов бир ташкилотда қоровул бўлиб ишлаган. Фарход Абдуллаев эса, ТТЗ (Тошкент Трактор Заводи)да Ўзларини Ҳуқуқ ҳимоячиси деб юрган Абдулло ва Шуҳратлар уларнинг номидан ариза уюштириб, бизни “одам савдосига гумон қиламиз…” деб ариза ёзиб топширишган.

Бу ғаразгўйлик тагида Абдулло Тожибой ўғлининг “тиши” бор эканлиги маълум бўлди. 2011 йил “Мардикорлар касаба уюшмаси” тузилган вақтда “Эрк” демократик партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ, “Эрк” партиясининг Ўзбекистондаги вакили Атаназар Арифовга 2000 А.Қ.Ш доллари берган ва у киши Абдулло Тожибой ўғлига, “тил-хат” асосида топширган экан. Абдулло Тожибой ўғли эса, “бу пулга тадбиркорлик қиламан!” деб Атаназар Арифовдан фирибгарлик йўли билан алдаб олган. (Тил-хат бугунги кунда мавжуд). Абдулло Тожибой ўғлининг “тадбиркор”лик ишлари юришмаганидан кейин, ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаевга (мендан) илтимос қилиб, ойида, 100 А.Қ.Ш доллари ҳисобида фоиз олиш шарти билан икки минг долларни Тошкент “Ўрикзор бозор”ида олди-сотти билан шуғулланган Раъно Раҳмонқуловага берган ва Ундан “тил-хат” ёздириб олдирган.

Лекин Абдулло Тожибой ўғли ҳар ойи Раъно Раҳмонқуловадан 100 доллар ҳисобида “процент” олиб турган.

Орадан бир йил ўтгандан сўнг, яъни, 2012 йил Абдулло Тожибой ўғли “Мардикорлар Касаба Уюшмаси” раҳбарилигига сайланганидан сўнг, “ЭРК” Демократик партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳдан ташкилотни “оргтехника билан таъминлаш” мақсадида 3 минг А.Қ.Ш долларини олади. У ташкилот учун, оргтехникаларни арзон-гаровга “Малика” мажмуасидан сотиб олиб, Муҳаммад Солиҳга соҳта ҳужжатларни тақдим қилади.

Бироқ… Абдулло Тожибой ўғли, кимларнингдир топшириғи билан “Эрк” партияси ишларини очиқ саботаж қилиб Муҳаммад Солиҳга нисбатан интернет орқали турли уйдирма ва бўҳтонларни уюштиради.

Бу хизматлари учун Абдулло Тожибой ўғли Ўзбекистон ҳукумати томонидан тайинланган, нафақага чиқарилади.

А.Тожибой ўғли ва МХХ тарафидан тайинлаган “Мардикорлар” Эркин Эсанов ва Фарход Абдуллаевлар Нуриддин Джуманиёзовдан “Қозоғистон Республикасининг “Шимкент” вилоятига ишга олиб кетишини илтимос қилади”. Фарход Абдуллаев ўзига яқин бўлган, “ҳамтовоғи” Эркин Эсановни олиб келади ва уни Нуриддин Джуманиёзовга “мардикор” деб таништиради.

МХХ нинг бу икки “қулоғи” Н.Думаниёзов воситасида Қозоғистон Республикасининг “Шимкент” вилояти, “Сайрам” қишлоғида яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ҳуррам Бердиевга олиб бориб топширади.

Шундан кейин менга нисбатан фитна уюштирилиб 15 суткага қамоққа олиндим . Нуриддин Джуманиёзовнинг уйида бўлган, “ЭРК” партиясига тегишли барча ортехника Тошкент шаҳар ИИБси томонидан мусодара қилинди.

Бу иккала “Эрк”чини таъзирини бериш керак!” дея МХХ билан бирга иш олиб борган, Абдулло Тожибой ўғли “ҳуқуқ ҳимоячиси” Шуҳрат Рустамов билан ўзаро тил бириктириб, Ф.Тиллаев ва Н.Джуманиёзовларни қамоққа тиқиш чораларини излайдилар ва ниҳоят чорасини топадилар.

2013 йил декабрь ойида кўчадан тергов бериб юрган Нуриддин Джуманиёзовга нисбатан қаттиқ тайзиқ ва таъқиб ўтқазилганидан сўнгра, Нуриддин Джуманиёзов “Мен билан Фахриддин Тиллаев мардикорларни бирга, Қозоғистонга олиб борган эди” деган ёлғон кўрсатма беришга мажбур қилинади.

Мана энди Ҳуррам Бердиев тергов қилаётган вақтда, Фахриддин Тиллаевга нисбатан “ҳуқуқ ҳимоячи”лар Н.Думаниёзов, Ш. Рустамов ва Абдулло Тожибой ўғлиларининг узундан-узун ёлғон, “Тушунтириш хати”лари борлиги маълум бўлди. “Дело” шунчалик “шишшиб”, катталашиб том бўлиб кетган-ки, уни кўрган одам, “китоб ёзса ҳам бўлар экан-да!”дейиши ҳеч гап эмас…

Маҳбус Ҳуррам Бердиевга энди “одам савдоси” билан эмас, балки, янги “Жиноий Иш” очиш кўзланмоқда. Х.Бердиевнинг адвокати айтишича, “Бердиев олдига ҳеч кимни киритишмаяпти” экан. Ўзи бир хонада ўтирибди. “Тоштурма” бошлиғи ва “фуқаролик кийимида” юрган мансабдор шаҳслар кириб-чиқиб юрган эмиш. Уларга “юқори”дан топшириқ берилган экан. Ўша учун, мен ҳеч нарса айтаолмайман…”деган адвокат.

Энди буёғи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяларига боғлиқ…

Аслида судяларга ҳам керак эмас, ҳукуматга боғлиқ бугунги ҳукумат ички сиёсатда аввалги репрессив сиёсатдан воз кечадими ёки бундай нияти йўқми, буни Ҳуррам Бердиевнинг суди кўрсатади.

Фахриддин Тиллев
Инсон Ҳуқуқлари Ҳимоячиси