Ўзбекистондаги бозорлар хусусий шахсларга сотилади ва ижарага берилади

Ўзбекистондаги бозорлар хусусий шахсларга сотилади ва ижарага берилади
83 views
03 December 2020 - 21:05

Давлат активларини бошқариш агентлиги хусусий шахсларга сотилиши ва ижарага берилиши назарда тутилган бозорлар рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхатдан 339та бозор ўрин олган.

Мазкур рўйхатга озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи марказий деҳқон бозорларида ташқари, буюм, қурилиш маҳсулотлари ва автомобилларни сотувчи бозорлар, савдо марказлари ҳам киритилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистондаги энг йирик “Сергели” автомобил бозори ҳам сотилишини эълон қилди.

Spot нашрининг хабар беришича, бозорни бошқарадиган «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» МЧЖнинг йиллик соф фойдаси 3,3 миллиард сўмни ташкил қилади.

Компаниянинг қарзи 1,5 миллиард сўм. Бошқа компаниялар эса автомобиль бозоридан 3,7 миллиард сўм қарздор.

Манба: ozodlik.org