Алишер Усмонов ДХХга раис этиб тайинланган

Алишер Усмонов ДХХга раис этиб тайинланган
47 views
05 December 2020 - 12:16

Алишер Усмонов Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизматига раис этиб тайинланган.

Усмонов бундан олдин Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Кун.уз нашрига кўра, ушбу тайинлов октябр ойи охирларида амалга оширилган.

Айнан ўша пайтда Баҳодир Тошматов Давлат хавфсизлик хизмати раислигидан олиниб, президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ишга ўтказилганди.

Кун.уз нашрига кўра, Тошматов Хавфсизлик кенгаши котибининг Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Манба: ozodlik.org