ЎЗБЕКИСТОНДА “ҚОРА РЎЙҲАТ” ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

ЎЗБЕКИСТОНДА “ҚОРА РЎЙҲАТ” ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА
21 views
06 December 2020 - 14:29

Тошкент шаҳар Бектемир тумани Юқори-Чирчиқ, 41-уй, 33-хонадонида яшовчи фуқаро, собиқ маҳкум Халдибаев Ғойибназарнинг сўзига қараганда, “Мени Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси 3-қисми, “г” банди билан айблаб, 9 йилга озодликдан маҳрум этишган эди. Бу моддани мени ва оила аъзоларимга “тавқи лаънат” осган каби, Бектемир тумани Жиноий ишлар бўйича суди томонидан узоқ муддатларга қамоқхонага сургин қилишган эди. Орадан тўққиз йил ўтганидан сўнг эса, яъний, 2017 йил озодликка чиқарилдим…

Бироқ, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИБда ишловчи ходимлар озодликка чиққанимдан буён, ўз ҳолимга қўйишмаяпти. Куни-кеча, 1-ноябрь куни неварам Муҳаммадаминжоннинг туғилган куни эди. Туман ИИБда ишловчи ходим лейтенат Анвар мендан, “тушунтириш хати” ёзиб олди. Мен унга аҳир, “Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев 3000 мингдан ошиқ маҳкумларни “қора рўйҳат”дан чиқаришни ва бунақанги тутриқсиз, бемаъни нарсалардан воз кечиш вақти келди” деб айтганди. Нима Сизларга Мирзиёевнинг гап-сўзлари етиб келмаяпти-ми?” дедим.

У бўлса, “Бизга юқоридан шундай топшириқ бўлган. Ўша топшириқни бажармоқдамиз. Сиз “назоратдаги одамсиз!”деди.

Демак, “муллони айтганини қил! Қилганини қилма!” деганларидек Сизларга Мирзиёевнинг гаплари бир тийинга қимматга эга экан-да?

Ундан кўра, ўша президент “озодликдан маҳрум этилган инсонларга яқиндан кўмаклашиш керак. Қамоқхоналардан чиқарилган фуқароларимизни, ишлаб-чиқаришга жалб қилиш керак…”деб Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири Бобожоновга топшириғ берган эди. Қани нима ишни амалга оширдингизлар?!

Мана биргина мисол келтирай: “24 йилдан буён, ўзимга тегишли бўлган хонадонда 15 киши, 3-хонали уйда яшаймиз. Шу йиллар давомида оилам билан бормаган жойимиз, кирмаган эшигимиз қолмади. Биронтаси мени ва оиламни муаммоларини ҳал қилиб берган эмаслар. Агар қўлингиздан келса, унда шу муаммони ҳал қилиб беринглар?” дедим. У бўлса, “уй-жой билан, Ҳокимият органи шуғулланади. Бизнинг вазифамизга кирмайди” деб жавоб берди. “Қўлингиздан келмаса, унда мени тинч қўйинг!” дедим. Шунда “Сиз “особое приступник”лар рўйҳатида турасиз” деб мени ҳақорат қилиб кетди.

Мана Сизга, “Ҳақиқат” ва “Адлоат”. Ўзим емаган сўмса учун, “одам савдоси”да айбланиб, аниқроқ қилиб айтганидек, айлантиришиб 9 йилга “ўтирғишди”. Бу ҳам, етмаганидек, энди эса, “чипқон устига, чипқон” деганларидек ўз ҳолимга қўйишмайди. Эй Аллоҳ Ўзинг Ёрдам бер!…

Яқинда мен Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси К.Комиловга шикоят ариза билан мурожаат қилдим. Ушбу мурожаатимда “мени бўйнимдан, судланганимни олиб ташлашини, қўйилган айибларни бекор қилишларини, оилам ва менинг шаънимни, қадр-қимматимизни тиклашларини сўраб мурожаат қилсам. Олий Судда бир “маддоҳ” бор экан. Бу-маддоҳ Бобоҳонова экан!

У киши “нима деб жавоб бериб-ди?” денг. “Сиз тўғри судлангансиз!” дебди. Мана ўша президент айтган, “Адолат ва Ҳақиқат”. Мен ҳам ўша Адолатни қайта тиклаш учун, Ўзбекистон Республикасидаги БМТ (ООН)га мурожаат қилдим. Қани улар кўриб чиқиб, нима дер экан. Ўшанда кўрамиз, Олий суд судьяларининг ҳолини?… Иншооллоҳ!

Албатта! Уларнинг ҳолига маймунлар йиғлайди!

Фахриддин Тиллаев
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси