БУГУН ТОШКЕНТДА “ЭРК”ЧИНИНГ СУДИ БОШЛАНДИ

БУГУН ТОШКЕНТДА “ЭРК”ЧИНИНГ СУДИ БОШЛАНДИ
13 views
07 December 2020 - 17:22

Бугун Тошкент вақти билан, соати 14:00 да Шайҳонтоҳур тумани Жиноий ишлари бўйича судида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси 3-қисми “г” банди билан айибланаётган, Бердиев Ҳуррам Ҳасановичга нисбатан йиғилган, “Жиноий иш” кўрилмоқда. Суд залига Бердиевнинг яқин–қариндошларидан ўғли, Шоҳруҳ Ҳасанов ва шаҳсий адвокати Мўътабар опа ҳамда иккита, “терпелло”лар киритилди.

“Гувоҳ” Фаҳриддин Тиллаев Сурҳондарё вилоятининг Бойсун туманида бўлганлиги туфайли, суд у билан уланиш учун, Бойсун тумани Жиноий ишлари бўйича судида “онлайин” орқали судга қатнашиши кераклиги тушунтирилди.

Бироқ… Судга кириши керак бўлган, “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раиси Аъзам Турғунов ва Маҳбуба Қосимовалар киритилмади. Ҳудди шунингдек, маҳбус Ҳуррам Бердиевнинг яқин-қариндошларидан бири яъни, жияни ҳам, суд залига киритилмади…

Шу ўринда савол туғилади. Ҳўш, 2014 йил 06-март куни Шайҳонтоҳур тумани Жиноий ишлари бўйича судига, “Эрк” Демократик партиясининг бош котиби Атаназар Арифов, котибаси, Дилором Исҳоқова, журналист Малоҳат Эшонқулова, ҳуқуқ ҳимоячи Шуҳрат Рустамов, Фахриддин Тиллаевнинг шаҳсий адвокати Полина Браунерг ва Ҳалқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ташкилотларидан вакиллар бор эди. Нега ҳуқуқ ҳимоячилар: А. Турғунов ва М.Қосимовалар суд залига киритилмади?

Мен Аъзам ака билан телефон орқали боғланиб, “Сизларга нега суд залига кириш учун, руҳсат беришмади?” деб савол билан мурожаат қилдим. У киши “ ўша вақтлар “эски Ўзбекистон эди!”. Бугун эса, Мирзиёев “янги Ўзбекистони қурмоқда! Ўшанга бўлса керак. Судга фақат “гувоҳ” Фахриддин Тиллаев кириши мумкин” деб айтди. Шунда мен “Ф.Тиллаев кеча жиноятчи эди! Нега бугунга келиб, “гувоҳ”га айланди…”деб Ички Ишлар Бошқармаси ва суд ходимларига айтгандим, улар лом-лим дейишмади…”.

Фахриддин Тиллаев
Инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси