АҚШ Россиядан С-400 ракеталарини сотиб олган Туркияга қарши санкциялар жорий қилди

АҚШ Россиядан С-400 ракеталарини сотиб олган Туркияга қарши санкциялар жорий қилди
150 views
15 December 2020 - 13:53

Қўшма Штатлар Туркиянинг мудофаа соҳалари раҳбарларига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ Молия вазирлиги баёнотига таянган ҳолда хабар қилди. АҚШ шу тариқа Туркияни Россиядан С-400 ҳаводан мудофаа тизимларини сотиб олгани учун жазоламоқчи.

Вашингтон томонидан Анқарага қарши кўрилаётган чоралар, америкалик расмийлар ҳисобича, Туркия иқтисодиётига зарба бериши лозим. Агентлик коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий қийинчиликлар аллақачоноқ Туркия иқтисодиётининг ривожланиш суръатини пасайтирганини қайд этади.

АҚШ расмийлари ўтган йил ўрталаридаёқ Туркия томонидан С-400 тизимларининг сотиб олиниши F-35 учоқлари учун хавф туғдириши, чунки бу икки тизим бир-бирига мувофиқ эмаслигини билдирган эдилар.

Манба: ozodlik.org