Олтин-валюта захираси ўтган ойдан бери 463 миллион долларга озайди

Олтин-валюта захираси ўтган ойдан бери 463 миллион долларга озайди
71 views
16 December 2020 - 11:58

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари ҳажми ўтган бир ой ичида 463 миллион долларга камайган.

Марказий банк қайдича, жорий йил 1 декабридаги ҳолатга кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 32 миллиард 892 миллион 800 минг долларга тенг бўлган. 1 ноябрь ҳолатига кўра, мазкур кўрсаткич 33 миллиард 355 миллион 800 минг долларни ташкил этганди.

Захираларнинг 18 миллиард 455 миллион 600 минг доллари олтин шаклида, 14 миллиард 58 миллион 500 доллари эса хорижий валюта ва депозитлар шаклида сақланмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон жорий йилнинг январь-август ойлари оралиғида рекорд даражада – 5 миллиард 800 миллион долларлик олтин сотгани ҳақида хабар қилган эдик.

Олтин-валюта захираси ҳар бир мамлакатнинг “қора кун”га асралган мулки бўлиб ҳисобланади.

Манба: ozodlik.org