“ЭРК”чининг судида, “Адолат ва Ҳақиқат”ни кўрмадим!

“ЭРК”чининг судида, “Адолат ва Ҳақиқат”ни кўрмадим!
181 views
17 December 2020 - 20:11

Шу йилнинг 07-декабрь куни Тошкент вақти билан соат 14:30 ларда Шайҳонтоҳур тумани “Жиноий ишлари бўйича суди”да судья Темурбек Юсупов бошчилигида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбланаётган, Ҳуррам Бердиев Ҳасановичга нисбатан, “Жиноий иш” кўриб чиқилди….

Мен судга “баҳо” беришдан олдин, дастлабки тергов ишлари ҳақида қисқача тўҳталиб ўтмоқчи эдим. 2020-йилнинг 27-августидан то 7-октябрь кунлари давомида олиб борилган дастлабки тергов ишлари бир томонлама олиб борилди. Тошкент шаҳар ИИББ ТБ терговчиси, “Дилфуза” исимли мансабдор шаҳс, Ҳуррам Бердиевга нисбатан тўпланган, “Дело”ни кўриб чиқар экан, олдинги яъни 2013-2014 йиллар давомида  олиб борилган тергов ишларини маъқуллаб, “дело”ни шундайлигича қолдирган. Ҳуррам Бердиевнинг шаҳсий адвокати Мўтътабар опа терговчи билан тортишиб қолишади ва “Сиз нимага асосланиб, “дело”ни ёппмоқдасиз?” деганида. Терговчи Дилфуза, “мен олдинги ва кейинги “жиноий иш”да жиноят аломатларини кўрмадим. Ўзимдан-ўзим жуда ҳафа бўлдим. Негаки шу ишни олганимга. Чунки, аввалги терговчи “Абдувоҳид” терговни мутлоқо нотўғри олиб борган экан. Мен ҳозир унинг “кейнини” ёпмасам, эртага мени ҳам, бошимга шундай  балолар ёғилиши мумкин…”.

   Судья “жиноий иш”ни кўрар экан. Олдин “Жабрдийдалар” Эрдонов Эркин ва Пардаев Фарҳодларга бир нечта саволлар бера бошлади. Саволлар қўйидагилардан иборат эди. “Эрдонов Сиз Ҳуррам Бердиевга нисбатан қандай даъвонгиз бор?”, “Нега сизлар яъни, Эрдонов Эркин ва Пардаев Фарҳодлар Ҳуррам Бердиевни “Мардикорлар Касаба Уюшмаси” ташкилот аъзоси деб ҳисобламоқдасизлар?”, “Ҳуррам Бердиев сизларга нисбатан тан жароҳати ёки, руҳий босим ўтқазган-ми?”, “Нега сизларни Қозоғистонга ишга олиб борган ва сизларни иш билан таъминлашини бўйнига олган,  Нуриддин Джуманиёзовга нисбатан даъво аризаси киритгансизлар”, “Учинчи шаҳс, Фаҳриддин Тиллаевга нисбатан қандай шаҳсий адоватларингиз бор?…” каби саволлар эди. “Даъвогарлар” (Терпело) Э.Эрдонов ва Ф.Пардаевлар судьянинг кетма-кет ёғилаётган  саволларидан гангиб ўзларини йўқотиб қўйишди. Судда даъвогарлик қилаётган, Э. Эрдонов ва Ф.Пардаевлар “Ҳуррам Бердиевга бизнинг даъвомиз йўқ! Фақат Нуриддин Джуманиёзовга нисбатан даъвомиз бор. Лекин у киши ҳозирги кунда ҳаёт эмас. Эшитсак, қамоқхонада ўлган экан. Биз 2014 йил 06-март куни Нуриддин Джуманиёзов ва Ҳуррам Бердиевга даъвомиз бор” деб айтгандик. Аммо…Судья Темурбек Юсупов унинг гапини шартта кессиб, “нега энди бугун қаршингизда ўттирган Ҳуррам Бердиевга нисбатан даъволарингиздан қайтмоқдасизлар? Аҳир, сизлар 7 йил олдин, Ҳ.Бердиев, Н.Джуманиёзов ва Ф.Тиллаевларга нисбатан, “жиноий иш” очишни орган ҳодимларидан сўрагансизлар? Нега энди ўз даъвонгиздан қайтмоқдасизлар?…” Судья унинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатларини кузатар экан. Ёлғон ва бўҳтондан иборат сўзларини исботлашга тушди. Лекин. Судда исбот талаб қилганида, исботлаб беролмадилар. Шундан кейин, даъвогарларнинг “ҳимоячиси” Абдулло Тожибой ўғли (ҳозирги фамилияси Мирсоатов)га судья савол берди. “Сиз Ҳурам Бердиевни олдиндан танийсиз-ми?” У бўлса, “Йўқ! Ҳозир кўриб турибман!”, “Сиз Ҳуррам Бердиевни “Мардикорлар касаба уюшмаси” ташкилотига аъзо қилиб киритганмисиз?” “Йўқ! Бу одамни ташкилотга ҳеч қандай алоқаси йўқ!”. “Сиз бу одамга нисбатан шаҳсий адоватингиз бор-ми?” “Йўқ ҳеч қандай адоватим” деб жавоб берди. Ундан кейин эса, судья Темурбек Юсупов  “2020 йилнинг 14 декабрь душанба куни яъни, соат 14:30 ларда “гувоҳлар иштирокида судимизни давом эттирамиз ва ўша кунгача, танаффус деб эълон қиламан!” деб судьялик, “болға”часини уриб, суд залидан чиқиб кетди…

Суднинг Иккинчи куни:
2020 йилнинг 14 декабрь куни Тошкент вақти билан соати 14:30лар атрофида Шайҳонтоҳур тумани “Жиноий ишлари бўйича суди”да судья Темурбек Юсупов бошчилигида бошланди. Судланувчи, Ҳуррам Бердиевга нисбатан йиғилган “жиноий иш”ни кўриш давом эттирилди. Ҳуррам Бердиев билан бирга, Қозоғистон Республикаси “Шимкент” вилоятига ишга кетган, ҳамқишлоқдошлари Қумқўрғон туманидан судга келишди. Фақат “гувоҳ” Фаҳриддин Тиллаевнинг моддий жиҳатдан Тошкент шаҳрига бориши учун, маблағи йўқлиги сабабли, Бойсун туман “жиноий ишлари бўйича суди”га  “онлайн” орқали жавоб беришга  руҳсат этилди. Суд ўз ишини давом эттирар экан, қумқўрғонлик гувоҳлар бирма-бир сўзга чиқиб, “даъвогар”лар Э.Эрдонов ва Ф.Пардаевларнинг асл башараларини кўрсатиб беришди. Гувоҳлар, “бу иккала шаҳсларни Қозоғистон Республикасининг “Шимкент” вилоятига Нуриддин Джуманиёзов олиб борганини биламиз. Булар ҳеч қанақанги оғир меҳнат қилганлари йўқ. Бурчак-бурчакда туриб, телефон орқали кимларгадир телефон қилганларини бир неча марта гувоҳи бўлганмиз. Уларнинг қўлларидан бирон-бир иш келмас эди. Биз уларга цемент ишларига ёрдам қилинглар?” десак “мазамиз йўқ!” деб қўл-қовуштириб туришарди. Унда қўлларингиздан иш келмаса нега келдингизлар?” десак. “Бизга енгил иш билан таъминлаймиз деган эди” деб жавоб беришди. Буларнинг еганлари олдида, емаганлари орқасида эди. Ётоқ жойлари яхши эди. Ҳамма нарса бор эди. Шунга қарамасдан ҳам, бу нодон ҳамтовоқлар ўзларини “мардикор” қилиб кўрсатишар эди. Лекин қўлларидан бирон-бир иш  келмас эди. Орадан бир неча кун ўтганидан кейин, буларни ётоқхоналарига борсак, иккаласи ҳам қочиб кетибди…”. Шундан кейин, мен яъни Фаҳриддин Тиллаев Бойсун тумани “жиноий ишлари бўйича суд”ининг суд залида “онлайн” орқали Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туман “жиноий ишлари бўйича суди”да бўлиб ўттаётган судга улашди.  Судья Темурбек Юсупов менга бир нечта савол билан мурожаат қилди. “Сиз нега 2013 йил Қозоғистонга боргансиз ва кимлар билан бирга?”. “Ҳ. Бердиевга нисбатан шаҳсий адоватингиз бор-ми?”.  “Ҳ.Бердиев ва Н.Джуманиёзовлар ўртасида бўлиб ўтган гап-сўздан ҳабарингиз бор-ми?”. “Ўша вақтда Сиз қайерда эдингиз?”. “Нега Сиз дастлабки судда, Ҳ.Бердиевни танимаслигингизни айтгансиз?”. “Абдулло Тожибой ўғли ва сиз ҳамда Нуриддин Джуманиёзовлар билан бирга, “мардикорлар касаба уюшмаси”ни тузган экансизлар?”. “Бу ташкилотни тузишдан асосий мақсадларингиз нималардан иборт эди…” каби саволлар берилди. “Мен 2013 йилнинг 23 август куни Қозоғистон Республикасининг “Туркистон” вилоятига бир ўзим борганман. Ўзбекистон Республикасига қарашли бўлган, “Қоплонбек” томожнний постидан бир ўзим ўтганман. Ҳеч кимсани ишга олиб борган эмасман. Ҳатто-ки, “таможнний пост” бу тўғрисида, “маълумотнома” берган. Бу маълумотнома “дело”да мавжуд. У ерда боришимдан асосий мақсадим шундан иборат эди-ки, мен Аҳмад Яссавий бобомизни зиёрат қилиш учун, борганман холос. Мен  ўша жойда Нуриддин акани учратиб қолдим.  У киши менга Ҳуррам Бердиевни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидан эканлигини билдим ва у киши эсдалик учун, расмга тушишни таклиф қилди ва биз расмга бирга тушдик. Бу расм “дело”да мавжуд. Ҳуррам Бердиев “Мардикорлар касаба уюшмаси” ташкилотига ҳеч қанақанги алоқаси йўқ. Бу ташкилот 2011 йили тузилиб, 2012 йил Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг қарори асосида тугатилган” деб мен қўлимдаги ўша суднинг қарорини кўрсатдим. Ундан кейин эса, мен 2013 йилнинг 25 август куни қўшним, Юлия ва Костия Люьбковалар билан жанжаллашиб қолганим ва ўша ҳолат юзасидан суднинг 20 сентябрь куни Чилонзор тумани “Маъмурий суд” қарорини кўрсатдим ва 15 суткага қамалганлигимни ҳужжатлар асосида ўз сўзимни исботлаб бердим. Мен Ҳ.Бердиевга нисбатан ҳеч қанақанги ҳусуматим йўқ. Ҳ.Бердиев ва Худо раҳматли Нуриддин ака Джуманиёзовлар ўртасида қанақанги гап бўлиши мумкин? Мен бундан ҳабарим йўқ. Кейинчалик билсам, бу иккала “даъвогар”лар Э.Эрдонов қайсидир ташкилотда қоровул бўлиб ишлар экан. Ф.Пардаев эса, “Тошкент ТТЗ” заводида “слецарь” бўлиб ишлаган экан. Ўша вақтда Ф.Пардаев Н.Джуманиёзов билан бирга “ТТЗ” заводида бирга ишлагани маълум бўлди. Эрдонов Эркинни Пардаев Фарҳод Джуманиёзовга таништирган ва уларни 2013 йил 5-сентябрь куни “Қоплонбек” томожнний пости орқали, Қозоғистон Республикасининг “Шимкент” вилоятига  олиб кетган…

    Булар қанақасига “мардикор” бўлишлари мумкин? Булар номидан Абдулло Тожибой ўғли (Мирсоатов) ва  ҳуқуқ ҳимоячиси,  Шуҳрат Рустамовлар бизларнинг устимиздан юмолоқ хат уюштириб, қаматишди. Булар саводсиз оми қўлидан ҳеч бир иш келмайдиган нокас инсонлар. Улар “мардикорлар касаба уюшмаси” ташкилотига ҳеч қанақанги аъзо эмас. Ҳуррам Бердиев бу иккала “терпело”га нисбатан ҳеч қандай таъзиқ ва жисмоний ҳамда руҳий куч ишлатмаган. Булар ўртасида келишмовчиликнинг асосий сабаби, бизларга нисбатан “заказ”ни “юқори”нинг топшириғи асосида қилдилар. “Мардикорлар касаба уюшмаси”ни биз тузишимиздан асосий мақсад, Тошкент шаҳрида 8 та “Мардикор бозори” бор. Ўша бозорда юрган ҳамшаҳарликларимизни муаммоларини Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва Сенат ҳамда Республика прокуратурасига олиб чиқганмиз холос. Биз Тошкент шаҳрида “прописка” масаласини бекор қилишларини сўраб мурожаат қилдик. Бироқ “юқори” орган ходимлари бизни бу йўлдан қайтмаслигимизни билиб, бизга нисбатан шантаж ва буюртмалар асосида бўҳтонлар уюштира бошлади. Мен сўзимни оҳирида, судья Темурбек Юсуповдан бир нарсани илтимос қилдим. Яъни, “Сиз асл ҳақиқатни билмоқчимисиз?” У “Ҳа!” деб жавоб берди. Ундай бўлса эшитинг. 2014 йил 06-март куни мен ва Раҳматли Нураддин Джуманиёзовни суд қилаётган вақтда, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси томонидан суд процесси тасвирга олинган эди. Сиз ўша кассетани топтиринг. Ўша  кассетада  аниқ ва тинниқ айтилган ҳамма гаплар. Мана бу “даъвогар”ларнинг сўзини ҳам эшитасиз. Олдинги бизни суд қилган судья Х.Собиров кассетани йўқоттирган бўлиши ҳам мумкин. Бу эса, суднинг ҳукмида кўрсатилмаган. Ваҳоланки, судни ўз кўзи билан кўрган инсонлар ва гувоҳлар бор..” деганимни биламан, Ҳ.Бердиевнинг адвокати Мўтъабар опа менга савол бор деди. “Фахриддин сиз ўша судда кимлар борлигини айтолмайсизми?”. “Мен Судда Ҳалқаро ташкилот вакилларидан, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги вакиллари ва Қозоғистон Республикасининг элчиси ҳамда журналист Малоҳат Эшонқулова, Дилором Исҳоқова, Атаназар Арифов, Шуҳрат Рустамов, менинг шаҳсий адвокатим Полина Браунерг ва бошқалар ҳам бор эди” деб жавоб бердим. Шундан кейин, судья “Ҳ.Бердиевнинг сизга саволи бор экан” деди. “Сиз нега қамалдингиз?” деди. “Мен юқорини  “закази” билан қамалдим”. “Нега Сиз айнан ўшандай” деб ўйлайсиз. “Мен Мардикор”ларни ҳимоя қилганим учун, булар катта кучга айланмасин. Олдини ҳозирдан олмасак. Булар катта кучга айланади ” деб бизни қаматишди. Шу орада адвокат савол билан менга юзланди. “Сиз 7 йил давомида Ҳ.Бердиевнинг Қозоғистон Республикасидаги яшаш-жойи, ёки телефонларини билармидингиз?”  Бир овоздан “Йўқ!” деб жавоб бердим. Аксинча, Ҳ.Бердиевнинг яшаши ва телефонларини фақат ўша “ЖАБРИЙДИДАЛАР” билишар эди. Шуниси мени ҳам қизиқтиради. Нега булар Бердиевнинг яшаш жойини билсалар-да, дастлабки терговда ва судда айтишлари керак эди? Бу судья ва терговчининг ўз ишига номуносиб шаҳслар эканлиги яққол кўриниб турибди…” Шундан кейин, мен билан судья Темурбек Юсупов, адвокат Мўтъабар опа ва Ҳ.Бердиевлар бошқа саволлари йўқ эканликларини маълум қилишди. Шу билан суд ўз ишини якунлади ва бошқа кунга қолдирилди…

Фахриддин Тиллаев