Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан “Маъмурий Иш”, “Жиноий Иш”га айлантирилмоқда

Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан “Маъмурий Иш”, “Жиноий Иш”га айлантирилмоқда
135 views
21 December 2020 - 19:44

Бугун Тошкент вақти билан соати 13:00да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ИИБга қарашли, “Боғзор” маҳалласининг 308-сонли “участка нозири” Илҳомжон Нормуродов томонидан (+998974124008) рақами билан, менинг қўл телефонимга қўнғироқ қилиб, “Сиз тезлик билан участкамизга келишингизни сўраймиз.

Чунки, бизнинг қўлимизда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “МИБ”нинг 2019 йил 29 декабрь куни Сизга нисбатан “Маъмурий иш”ни қайта кўриб чиқиб, “Жиноий иш”га айлантирилганлиги ҳақида “сўровнома” бор. Сизни судга мажбурий равишда олиб келиниши бизга буюрилган.” Мен “Қайси модда билан айбланмоқдаман?” деб участка нозиридан сўрадим. У бўлса,  бу “Дело” 2012 йилнинг 23 сентябрь куни Ҳамза тумани (ҳозирги Яккасарой) тумани “Жиноий ишлари бўйича суди”нинг судьяси А.Валиев бошчилигида, сизларга нисбатан яъни, Фахриддин Тиллаев, Нуриддин Джуманиёзов ва Абдулло Тожибой ўғли каби фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг 228 моддаси қўлланиб, “Маъмурий иш” асосида ҳар бирингиздан, 7 миллион 550 минг 228 минг сўм миқдорида ўндириб олиш тўғрисида қарор чиқарилган эди. Ўшанинг ижроси ўз вақтида ижро этилмаганидан кейин эса, “маъмурий иш” кўриб чиқилган ва яна қайтадан, “Жиноий иш”га ошириш ҳақида экан. Шу бўйича Сизга мурожаат қилмоқдаман…”деди. Шунда мен участка нозири кичик лейтенант Илҳом Нормуродовга қўйидагиларни бирма-бир тушунтириб ўтдим.

Биринчидан: Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг яъни, “Маъмурий иш” кўриб чиқилганидан сўнг, бир йил муддатгача амал қилади.

Иккинчидан: “Маъмурий иш” бўйича Чилонзор тумани “Жиноий ишлари бўйича суди”нинг “Назорат бўлими”да ишловчи ходимлар 2013 йилнинг сентябрь ойида мен истеъқомат қилувчи хонадонга ташриф буюриб,  аҳволимни обдан ўрганиб чиқиб, ўша вақтда битта рангли телевизоримни олиб кетишган эди. Бу ҳақда менинг қўлимда  ҳозирги кунгача суднинг “Далолатнома”си бор.

Учинчидан: Чилонзор тумани “МИБ”и у вақитда ташкил этилмаган эди.

Тўртинчидан: “МИБ” тўғрисидаги қонуннига кўра, “ўз вақтида ижро этилмаган суд қарорлари ва муддати ўттиб кетган қарор бўлса,  унда ушбу қонуннинг 40-моддасига кўра, бу ижро бекор қилинади” деб кўрсатилган.

Бешинчидан: Мени судга ёки олдингизга чақирмоқчи бўлсангизлар унда қонунга кўра, қонунний равишда “чақирув қоғози”  юборишларингизни сўрайман.

Олтинчидан: Мен 2018 йил 12 май куни  қамоқдан озодликка чиқарилганимдан сўнг,  Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ва юқори ташкилот органларига мурожаат қилганман. Афсуски, улар менга ҳозиргача жавоб хатлари ёзишмаган. Хатларимнинг ҳаммаси бугунги кунга келиб, “МИБ” юборилган холос. Бу ёғи энди ўзингизга ҳавола” деб айтганимдан кейин, участка нозири “Сиз билан суҳбатлашганимди туман “МИБ”га айтаман” деб телефон гўшагини таққилатиб  қўйди.

Мен шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. 2020 йилнинг 18 декабрь куни  YoTube.com сайтига Ўзбекистон ичкарисида ва ташқарисида бўлган барча “ОАВ”га ҳамда БМТга мурожаатимдан кейин ва бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси билан айбланаётган, Ҳуррам Бердиевни ҳимоя қилаётганимдан сўнг, бу “ўйин”лар менга нисбатан бошланмоқда. Қўйида ўша участка нозирининг мен билан “эсталикка” тушган расмини Сиз азизларга ҳавола қилмоқчиман..

Фахриддин Тиллаев
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси