ҲАҚГЎЙЛИГИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ, ГУЛНОРА!

ҲАҚГЎЙЛИГИНГИЗ  УЧУН РАҲМАТ, ГУЛНОРА!
205 views
22 December 2020 - 14:27

(Журналист Гулнора Равшаннинг”Этак остига яширинган “эркак” мақоласи ҳақида)

Гулнора Равшан, мен сизни танимайман. Бироқ, сиз ҳақингизда ҳууув ўша пайтларда – Муътабар Тожибоева билан “опа-сингил” бўлиб юрган кезларимизда Муътабархондан эшитгандим. Бир гал Муҳаммад Солиҳнинг туғилган куни билан табрик йўллаганимда у менга шундай деганди: “Солиҳ террорист. Туркияда Гулнора деган бир қочоқ аёлни ўзининг манфаатига хизмат қилмаганлиги учун тақибга олган. Шўрлик аёл ҳозир ўзи ва болаларининг жонини асраш илинжида Туркиянинг узоқ қишлоқларида Солиҳдан қочиб яшаб юрибди.” Ўшандан буён ўйлардим: “Ким экан ўша аёл, бир гаплашсам, ҳақиқатни суриштирсам эди” деб… Бунга беш йиллар бўлиб қолди-ёв…

Худонинг ишини қарангки, суриштирувимга ҳам ҳожат қолмади. Бугунга келиб Гулнора деган аёлнинг ўзи аслҳақиқатни оммага оч иқлаб турибди…

Мен Комолиддин Йўлдошни танимайман. Бироқ унинг аслида қандай қалб эгаси эканлигини Туркия- Полша сафарида сиртдан яхшилаб таниб олдим…. Бу воқеанинг ўзи бир достон…. Ҳали бу мавзуга алоҳида тўхталаман…

Кунлардан бир куни Тўлқин ҚОРА интернетда кутилмаганда Солиҳ хусусида сасиганида мен раисга “Нега атрофингизга нуқул мунофиқлар йиғилган. Нега олдингиздаги одамлар сизни сотишади, сизга хиёнат қилишади?” деб ёзгандим. Шунда Солиҳ менга бир оғизгина жавоб қайтарганди: “Мен одамларнинг кўнглини кўрадиган рентген аппарати эмасман-да….

Худонинг қудрати кучли. Яратганнинг ўзи яхши ва солиҳ бандаларига, юраги пок, иймонли қулларига вақт-соати билан рентген аппарати вазифасини ҳам ўтаб беради!:

Мана, маса лан, Сизнинг гувоҳлигингизда Комоллиддин Йўлдошнинг кир қалбининг турқу таровватини кўз-кўз қилиб қўйди…

Яқинда Тўлқин ҚОРАнинг ютубдаги алжирашларини кўрдим. У ўзининг ифлос башарасини четдан туриб кузатганида эди, ростанам қанчалар жирканч эканлигига гувоҳ бўлган бўларди, юраги ёрилиб ўлган бўларди…

Бундай пасткашлар учун “эркак” сўзини увол қилмайман мен. Қазисан, қартасан. асл наслингга тортасан деганларидек, асли таги паст-да, зоти паст-да  дейишади бизда бунақа махлуқларни….

Энди мен Муътабар ҳақида лолм-мим демайман. Чунки руҳияти носоғлом касал касларга ўзимни тенглаштириб ўтирмоқчи эмасман.

Умуман олганда Камоллиддин Йўлдош, томи кетган Муътабар, ичи қора Тўлқинларнинг ҳаммаси касал: улар ХАСАД  отлиғ бедаъво дардга муфтало бўлишган.

Ана у Муътабарники Туркияга бориб, Муҳаммад Солиҳ истиқомат қилаётган уйини кўргач, ростманасига тутиб қолган. Ҳасаддан томи кетиб қолган.

Юқоридаги бу уч махлуқ “Қобил ва Ҳобил” ҳикоясини шунчаки ўқиган, уқмаган, тутиқушдек ёд олган холос…

“Нега худди менингдек қочқин мана шундай қасрда шоҳона яшаши керагу, биз сиғиндедик кун кўришимиз керак? Солиҳнинг шоҳи борми?” деган шум ўй кўмирдек қаро кўксиларини кемирган бу уч овлонни билан Солиҳ билан тортишадиган нарсасининг ўзи йўқ, кин, ҲАСАД алангасидан ўзга….

Мен бу учлик ичиқораларга шуни айтишим мумкинки, сиз истайсизми, йўқми, Солиҳни Худо суйган, Солиҳни Худо сийлаган, Муҳаммад Солиҳни Яратганнинг ўзи мукаррам айлаган.

Ичингиздаги ҳасад оловида қанчалар жизғанак бўлманг, ҳеч қачон Сиз Худонинг қудратидан кучли келолмайсиз… Ўзингизни ўзингиз ҳасад, кин, кўролмаслик ўтида қовурганингиз қолади.

Эй одам, сен учун биров кўрмас тушингни,

Аввало Худо де, билиб қилгин ишингни.

Золим бўлиб қолма, йиғиб олгин хушингни.

Худо хор қилганни бандаси бор этолмас.

Худо ёр билганни бандаси хор этолмас…

Яна бир бор катта раҳмат сизга Гулнора, ҳақгўйлигингиз учун!

                      *            *         *

Гулнора РАВШАН: ЭТАК ОСТИГА ЯШИРИНГАН “ЭРКАК”

Тӯрт  нафар норасида болам билан тӯққиз йиллик ҳижратимиз давомида кӯрган кечирганларимизни шу кунгача  бирор бир оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда ёйинламадим. Жумладан, Туркиядаги руҳий босимлар, хусусан сохта “журналист” Камолиддин Йӯлдош(Миркамол Йӯлдошев)нинг оиламизга нисбатан таъзиқ ва таҳдидларидан хам сӯз очмадим.

Бироқ шу кунларда Камол Йӯлдошевнинг ютуб каналидан динимизнинг устуни бўлган Ҳадисларга лой чаплаётган “маърузалари” ва номусли мусулмонларга қарши исбот ва далилсиз бўхтонлари билан жамоатчилик орасида иғво  уруғини сочаётганига бефарқ қараб туролмадим.

Камолиддин Йӯлдош (Миркамол Йӯлдошев ) билан илк бор 2013 йилннинг кузида Истанбулда иш юзасидан учрашдим. Шунда у мени Истанбулда ЎХҲ тарафидан ташкил қилинган  “Uzbek FM” радиосига ҳамкорликка чақирди. Йӯқ, демадим. Бир қанча вақт бирга ишладик.

Бир офисда ишлаб унинг ҳатти-ҳаракатлари, маънавий бузуқлигига гувоҳ бӯлган бир шахс сифатида қуйида ӯз фикрларим билан ӯртоқлашмоқчиман. Аммо бошдан огоҳлантирай, Камолиддин ташқарида ӯзини жуда камтарин ва жӯмард қилиб кӯрсатгани билан аслида куфурли сӯзларни кӯп ишлатади. Мазкур мақоламда тарбиясиз сӯзларга дуч келиб қолсангиз мени маъзур тутинг. Булар менинг эмас, К.Йӯлдошнинг ибораларидир.

Камолиддин кӯпинча офисдаги ишини “… мен дунёда таниган ӯта шаллақи, расво учта аёл бор, улар Мӯтабар Тожибоева, Галима Бухорбоева ва Гулнора Каримова!!!”, дея намойишкорона хитоб билан бошларди. Бугун бу хитоблар Радио соҳиби Муҳаммад Солиҳга ёқиш учун қилинган кундалик лаганбардорлик бўлганидан аминман. Чунки бу лаганбардорлик унутулмасдан  К.Йӯлдош ўша “ҳуқуқ фаоли” Мӯтабар Тожибоеванинг “яқин одами” га айланиб, атрофида  “опа”, дея гирдикапалак бўлаётганини кӯрдим ва ўзини эркак деб юрган бу одам учун уялдим.

Манфаатлари йӯлида иймони ва эркаклик ғурурини  йиғиштириб қӯйиб, бир хотин этаклари остига яширинган каслар… Аслида, М.Тожибоева билан К.Йўлдош маънавий жихатдан бир-бирига ўхшаганлари учун хам бир орага келдилар. К.Йўлдош ЎХҲ офисида бир-неча йил ишлаган бўлса, бунга М.Солиҳнинг дарбадар юрган бир бебахт ўзбекка кўрсатган марҳамати сабаб. Агар бу бебахт кимса, яхшиликка ёмонлик қилиб ишдан қувилган бўлса, бу кимсанинг Солиҳга маънавий жиҳатидан тўғри келмагани сабаб.

К.Йўлдош,  “ Мен қозоғистонликман, Ӯзбекистонингга тупуриб қӯйганман, сиз ӯзбеклар мол халқсан”, деганига бевосита гувоҳман. Бугун эса гӯёки ӯзбекистонликларга жонкуярга айланибди.  “Ӯзбекнинг асосий душмани Муҳаммад Солиҳ, ӯзбекнинг бахтини шу одам қорайтирган”, деб курашга бел боғлабди.

Бу кимса сӯнгги чиқишида Муҳаммад Солиҳ билан ораси бузилганини шарҳлаб, битта хам далил келтиролмади. Муҳаммад Солиҳ 9.5 миллиони бор экан, Англия банкига қўйибди эмиш! Эркак бўлсанг, бу банка ҳисобини қўймайсанми ўртага? Одамларни аҳмоқ деб ўйлайсанми?

Тасаввур қилинг, у Муҳаммад Солиҳ ойлигини оширмагани учунгина унга ашаддий душман бўлиб қолган бир нонкур кас. Бунга мен ва офисда ишлаган яна 4 та одам гувоҳ.

Бу кимса ӯша олган маошига қӯшимча пул талаби билан ўз ишини саботаж қилганини  ӯзбек аудиториясига очиқламади, очиқлай олмайди ҳам. Чунки қўрқоқ ва номуссиз инсонлар ҳақиқатни айтишга ноқобиллар.

Туркияда юрганда жимгина юриб, хавфсиз минтақага чиқиб сасиши унинг нақадар қўрқоқлигини кўрсатиб турибди.

У  радиода “бош муҳаррир” ва биз бир неча киши унинг қӯли остидаги журналистлар эдик. Унинг журналистикага алоқаси йўқ, аммо компютер ишаларини яхши билгани учунгина  бу ишга олингани айтишди ишдагилар.

Аввал бошида коллективига “ғамхӯр раҳбар” ролини ӯйнаган Камолиддин аста-секин асл башарасини кӯрсата бошлади.

Пасткашлиги шу даражага етдики, ижодий гуруҳ хонасининг ёпиқ эшиклари ортидан ичкаридаги суҳбатларни жосусга ўхшаб  тинглаб турганида бир-неча марта қўлга тушган.

Кейин биз тушликка чиқиб кетганимизда шахсий компютерларимизни титкилашни севарди. Ахбарот тўпларди, сабабини фақат тахмин қилардик. Бу ҳақда фитна чиқмасин деб узоқ вақт Мухаммад Солиҳга айтмадик.

Бу кимсанинг тинтув “рейдлари”нинг бирида болаларим ва ӯзимга оид тӯпланган маълумотлар дафтарчам йӯқолди. Инсонларнинг шахсий маълумотларини ӯғирлаш ва кейинчалик унга қарши ишлатиш маҳорати бор эди бу нусхада. Менинг бу фикрларимни Камолиддиннинг юртдоши, қозоғистонлик журналист  ҳам қувватлади. Бугун бу кимса ҳақда ёзиш учун унинг ўтмиши ҳақда хам бир икки штрих керак бўлди. Ва қозоғистонлик журналист К.Йўлдошнинг ўтмиши  ҳақдаги саволимга  шундай жавоб ёзди:

“Камолиддин Йӯлдош (аслида Миркамол Йӯлдошев, 1973) Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам туманидаги Сайрам қишлоғида туғилган. Бирор ерда муқим ишламади, кимнинг тирноқдай айбини билиб олса, сотаверди, ва бу хоинлиги учун ҳар ердан ҳайдалаверди. Ӯз элидан нон тополмай қолган вақтида Истанбулдан бошпана топди. Аммо у ерда ҳам хиёнат қилди. Зоти паст кимса, отаси махаллий мафия жанжалларида даллоллик қилган кимса бўлган”, деб ёзди журналист.

Журналистнинг таъкидлашича, “5 карра 5”, “Маҳалла” каби газеталарга муҳаррирлик қилган  Йӯлдошев “…ӯзбек газеталари орқали ӯзбекларга қарши курашган” ва “2004 йил Сатибалди Ибрагимовнинг энг содиқ тарғиботчиларидан бири бӯлиб, унинг рақиби, ӯзбек ӯғлони Султон Абдураимовнинг мағлуб бӯлишига кӯмаклашган”.

К.Йӯлдошда икки аёл ӯртасига кириб уриштириш маҳорати ҳам бор. Бу нусха Uzbek FM да бирга ишлаганимиз журналистнинг телефонини титкилаб шарманда бўлган.

Бир марта К.Йӯлдош журналист “Озодлик” радиосининг журналисти Сарвар Усмон билан қилган суҳбатини ва бу суҳбатда Сарвар аканинг мен ҳақимда айтганларини яширин ёзиб олиб, аудиосини менинг телефонимга юборди.

Суҳбатни эшитдим, аммо бу борада Сарвар Усмонга оғиз очмадим.

К.Йӯлдош ӯзининг кабих мақсадларига эришиш учун инсонларни ана шундай кабих йӯл билан тузоғига туширади.

Таъзиқ шантаж қилишдан тоймайди.

Бир кун у мени хонасига чақирди. Хонада икковимиздан бошқа ҳеч ким йӯқ эди. Орқа томондан белига қистирилган тӯппончасини иш столининг устига қӯяркан, юз ифодасини жиддий тутиб “ӯзбек жиҳодчилари фойдасига мақола қилиб сайтга илишим керак”лигини таъкидлади.

Унинг бу ҳаракатида Муҳаммад Солиҳни халқаро жамиятда обрусизлантириш плани борлигини сездим. Албатта, мен бундай қилолмайман, дея рад этдим. 25 йиллик иш фаолиятим давомида буюртма мақола ёзмаганимни ҳам қӯшиб қӯйдим. К.Йӯлдошнинг менга нисбатан руҳий босимлари бунинг билан битмади.

Тожикистон расмийлари билан алоқалари яхши эканини ва улар билан ора-сира Туркияда учрашиб туришини ҳам менга эслатиб тураркан бир кун гўё ҳазил сифатида “мени тожик ҳукуматига топшириб юбориши”ни қистириб қӯйди. Бу гапларни биринчи марта ошкор айтаяпман, Аллоҳ гувоҳ.

Шундан сӯнг мен  хабарларни уйдан тайёрлаб беришга қарор қилдим. Ва кейинчалик эса умуман унинг билан ҳамкорликка нуқта қӯйдим. Чунки мен ва фарзандларим учун муҳими хавфсизлигимиз эди. Биз яхши инсонлар ёрдамида Бурса шаҳрига қайта жойлашдик ва учинчи давлатга кӯчгунимизча у ерда қолдик.

Бугун ўзини мухолиф кўрсатиб, турли найранглар билан Полша фуқаролигини олган К.Йӯлдош ижтимоий тармоқларда турли сафсаталар билан ӯзидан “феномен” яратишга чиранаётгани кӯриниб турибди.

Мен бу кимсани ӯзимга душман деб билмайман, заифларни ғаним дейишдан ор қиламан.

Беш йил давомида Муҳаммад Солиҳнинг тузини еган ва бу йиллар давомида Солиҳнинг  самимийлигидан фойдаланиб келажакдаги қора ниятлар учун “офис ҳужжатлари” дея сохта қоғозлар ясаб, жамоатчиликка тарқатган  бир кимса Камолиддин Йӯлдошевдан нима кутиш мумкин? Табиийки хиёнатдан бошқа нарса эмас.

Халқаро сиёсий майдонда ӯзига хос ӯринга эга бӯлган Муҳаммад Солиҳнинг Эронга сафарларига оид Камолиддин Йӯлдошнинг сохтакор иддаоларига  унинг ӯзига ӯхшаб кӯчада тош териб юрган уч-тӯрт жоҳилни ҳисобга олмаганда бошқаларни ишонтириш қийин.

Айни кунларда Туркия ва Эрон муносабатларининг таранглашаётгани ортидан Муҳаммад Солиҳга шахсий хусумати бӯлган тӯда ӯз айёр планларини ишга солмоқчи. Бу тӯда Туркия расмийлари эшикларини таққиллатиб “Муҳаммад  Солиҳ Эрон билан яқиндан ҳамкорлик қилган” ини етказиб шум мақсадларига эришмоқчи. Бошқа томондан эса Ӯзбек халқи қӯлга киритган мустақилликда бевосита хизмати синган Муҳаммад Солиҳни тарих саҳифаларидан ӯчириб ташлашга уринмоқдалар.

Аммо бу уринишлар бӯш.

Чунки тарихни ҳеч қандай куч ӯчиролмайди.

Муҳаммад Солиҳ менинг қариндошим ёки яқиним эмас. Муҳаммад Солиҳ мен ва менга фикрдош бӯлган туркийзабон халқларнинг ягона лидеридир. Бу фақат менинг фикрим эмас.

Куни кеча Файсбукда бир қозоқ блогер Нурлан Салтаев Мухаммад Солиҳнинг туғилган куни муносбати билан шу хатни ёйинлади.:

уважаемого Muhammad Solih мырзу с Днем рождения! Уважаемый Muhammad Solih мырза, наверное, единственный из политиков не регионального, а общетюркского масштаба. Muhammad Solih мырза – Человек с огромным сердцем у которого душа болит и за Узбеков, и за Казахов, и за Уйгуров, и за Азербайджанцев, и за Татар, и за Кыргыз, и за Туркмен,  и за каждого Тюрка в отдельности. Думаю, что именно сейчас настало время для таких политиков: уважаемый Мухаммад мырза необходим для объединения Центральной Азии и всего Турана! Туған күніңіз құтты болсын!  Doğum güni kutlu olsun! Туулган күнүңүз кут болсун! Tughulghan kün qutluq bolsun! Тувгъан гюнюнг булан къутлайман!)”(Поздравляю

Таржимаси: “Ҳурматли Муҳаммад Солиҳ (мирза)ни таваллуд куни билан табриклайман. Ҳурматли Муҳаммад Солиҳ минтақавий эмас, балки умумтурк миқёсдаги ягона лидердир. Муҳаммад Солиҳ буюк юрак соҳибидир, унинг қалби Ўзбек каби Қозоқ учун хам, Уйғур ва Озарбойжон учун хам, Тотор, Қирғиз, Туркман учун – хар бир ТУРК учун айни ҳассосият билан тепади. Ўйлайманки, бугун айнан шундай сиёсатчиларнинг замони келяпти: ҳурматли Муҳаммад Солиҳ(мирза) Марказий Осиё ва бутун Туронни бирлаштириш учун зарурдир!”

Муболаға эмас, аввал Аллоҳ, мустақиллик ғоясини Ўзбекистонда амалга оширган 10 та одам бўлса, шу ўнтанинг бошида Муҳаммад Солиҳ туради. Буни кӯрмаганлар кӯр, эшитмаганлар сағирдир.

Муҳаммад Солиҳ умрини ӯз халқи ҳуррияти учун сарфлаган лидер сифатида халқаро ҳамжамиятда аллақачон тан олинган. Умри бӯйи ӯз халқининг ҳуррияти ва озодлиги учун курашган бу шоир, сиёсий арбоб нафақат ӯзбекистонликлар, балки чет элларда яшаётган ӯзбек  ёшларининг хам маънавий лидеридир.

Чет эл ҳаётимда синфдошларимдан яна бир неча кишидан шу эътирофни эшитдим.”Ғурбатдаги ӯзбек халқи, Қирғизистон ва Тожикистондаги ӯзбекларнинг таянчи, ишончи қолаверса маънавий отамиз сифатида танидик биз Муҳаммад Солиҳни”.

Яна бир мухожир Абдулло(Ҳ) Туркияда оиласи қийин аҳволга тушиб қолганида Муҳаммад Солиҳ шахсан моддий ёрдам берганини, бунинг ортидан Абдулло ӯрта мактабни Туркияда битира олганини эътироф этганди. Яна бир гувохлик: “Муҳаммад Солиҳ бошқа шахслардек ёрдам берган оилалардан исм ва фамилия ҳам сӯрамас эди”, дейди ҳозирда Германияда яшаб турган 23 яшар Азиза исмли қиз.

Турли сабаблар билан ватанини тарк этишга мажбурланган оилалар, хусусан туркийзабон ёшларнинг Туркияда униб ӯсиши учун ва неча ӯнлаб Азизаю Абдуллоларнинг ҳаётда йӯлини топиб кетиши учун Муҳаммад Солиҳ ӯз ёрдамини аямаганини қӯлимдаги аудио ёзувлар билан исботлай оламан.

Мен шу ерда бир хусусга тегинмоқчиман. Муҳаммад Солиҳнинг душманлари(биринчи навбатда Каримов режими)  оммага “Муҳаммад Солиҳ кибрли ва худбин” деган фикрни сингдиришга уриниб келди. Ўзбекистонда таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг бу ташвиқотни тубдан рад қилувчи бир гапини келтираман. Ёзувчи БиБиСи радиосининг Муҳаммад Солиҳ билан ўтказган  бир суҳбати ҳақида шундай дейди  “…БиБиСи мухбири билан суҳбатига доир. Тўғрисини айтсам, суҳбат менга ёқмади. Кўпроқ мухбирнинг айби билан. Савол-жавобни жуда қўпол, жуда савиясиз бошлади. Айниқса, “Халққа сиз нима ёрдам қилдингиз ё қиляпсиз?” деб сўраши ҳақоратомуз эди. Бундай саволга озгина виждони бор одам туйқус жавоб бера олмай қолади. Муҳаммад Солиҳ ҳам росмана довдираб қолди назаримда. Умри давомида ижоди билан ҳам, сиёсий фаолияти билан ҳам миллатнинг уйғонишига, юксалишига, мамлакат мустақиллигига улкан хизмат қилиб қўйган, 27 йил сургунда имконсизлик шароитида ҳам халқи том маънода озод ва эмин-эркин яшаши учун фикри билан, қалами билан курашиб келаётган, бу йўлга жонини тиккан (уч-тўрт марта суиқасдга учраган!) бир кишига шунақа савол бериладими, ахир?! Ҳар қандай киши ўзини ҳақоратланган ҳис этади ва довдирайди, албатта. Нима, “Мен ундай қилдим”; “Мен бундай қиляпман”, деб санай бошласинмиди? Шу тўғри бўлармиди? Чиройли чиқармиди?

Ўзбекистондаги айрим яхши инсонларга ҳам унинг шу ўриндаги довдираши салбий таъсир этди. Айниқса, совет даврини кўрмаган, у даврда кўп яшамаган, мустақиллик учун курашлар тарихини билмайдиган ёшлар назарида Муҳаммад Солиҳ халқ учун ҳеч нарса қилмаган бўлиб қолди. Шу ерда адолатсизлик бўлди. Мухбир қош қўяман деб кўз чиқарди.

Шахсан бир гувоҳ сифатида бу масалага ойдинлик киритиб қўймасам, ўзимнинг тинчимни ўйлаб индамай ўтирсам, виждонимга тўғри келмайди. Муҳаммад Солиҳ айтмади, айтолмади, мен айтай.

Биласизлар, икки йил Истанбулда яшашимга тўғри келди. Ўшанда икки-уч марта Муҳаммад Солиҳ билан ҳам кўришдик. Кўришувларимиздан бирида беш-ўн ватандош билан бирга Туркияда муҳожиратда яшайдиган ўзбекларимиз йўлиқаётган муаммоларни енгиллатиш масаласини муҳокама қилдик. Ўша ойлари турк ҳукумати бизнинг ватандошларимизга нисбатан анча қўпол ва хунук муомалалар қила бошлаган эди. Арзимас баҳоналар билан тез-тез вақтинчага қамаб ҳам қўярди. Муҳаммад Солиҳ турк телевидениесида кескин баёнот билан чиқди. Бир-икки газитга суҳбат берди. Туркия президентига хат ёзди. Яқин одамлари орқали хати президент қўлига етиб боришигача эришди. Овози олий даргоҳларда эшитилгудай ҳайқирди гўё.

Эски муҳожирлардан Бурҳон Қовунчи биродаримиз бошлиқ “Туркистонликлар ёрдамлашма жамияти”нинг буюк ғайрат ва ҳаракатига Муҳаммад Солиҳнинг ҳам камтарона ҳиссаси қўшилиб, ватандошларимизга муносабат ниҳоят юмшади. Мен гувоҳман шу ишларга.

)Бир гал: “Нимага Туркиядаги ватандошларимиз билан тез-тез кўришиб турмайсиз?” деган саволимга: “Биринчидан, мен билан кўришишдан ҳайиқишади. (Ҳа, бунга мен ҳам шоҳидман: “Этакдаги кулба” китобим туркчада чиқиши муносабати билан Истанбулда TUYAP китоб кўргазмасида уюштирилган имзо кунимга бир ҳамкасаба ўлароқ Муҳаммад Солиҳ ака ҳам келди. Ўндан ошиқроқ ўзбек талаба ҳам ўша ерда эди. Талаба ёшлар у билан сўрашишга сўрашишди-ю, чўчинқираб ўзларини тортиб туришганини сезган эдим ўшанда! — Н.М.Р.) Иккинчидан, менинг орқамдан улар бошига ватанда сиқинти тушишини ўзим ҳам истамайман! Мени деб жабр чекишлардан безиллаб қолганман! – деб жавоб қилган эди. Сўнг маҳзун қўшиб қўйган эди: – Бугун тиш-тирноғи билан менга қарши бўлиб қолган мухолифатчи дўстларимнинг кўпига ҳам вақтида жуда катта ёрдам қилганман!..” (https://www.facebook.com/nurulloh.muhammadraufxon

Шу ӯринда ӯзбекистонлик “ҳуқуқ фаоли” Мӯтабар Тожибоевага ҳам икки оғиз гапим бор. Мӯтабар Тожибоеванинг менга қилган ҳуқуқий ёрдамини эътироф қиламан. Раҳматлик онажоним “яхшиликка ёмонлик билан жавоб бериш бу хиёнат”, дердилар. Лекин яхши таниганинг одамнинг айбини юзига айтиш хам бир суннатдир. Мӯтабар Тожибоева ўзи ҳуқуқ ҳимоячиси бӯла туриб ижтимоий тармоқларда икки сӯз орасида инсонларни ҳақорат қилиб инсон ҳақларини очиқчасига топтамоқда. Бошқа томондан ӯзбек аёли, ӯзбекнинг онасига бундай хулқ ярашмайди.

Сиёсий мухолифат партиялари ва инсон ҳақларини ҳимоялаш ташкилотларида “молиявий ревизия” ӯтказаётган Мӯтабар Тожибоеванинг ўзининг фаолиятида шаффофлик йӯқ. Бунга оид далилларим бор. Кези келганида буни хам очиқлайман.

Надежда Атаева устидан маҳкамани қозонганини очиқлаган Мӯтабар Тожибоева бир видеода “….ББС, Озодлик ва Америка овози радиолари ӯзбек хизматлари Парижда бӯлаётган тарихий жараённи кӯришни хохламаганларидан” шикоят қилади. Инсонларни ножӯя сӯзлар билан ҳақоратлашда давом этсангиз, нафақат ахборот воситалари, эл назаридан ҳам батамом “четда қоласиз”. Агар аллақачон қолмаган бўлсангиз. Энг оғзи шалоқ кўча безорилари ҳам сизчалик ҳақорат сӯзларни билишмайди. Уялинг!

Мӯтабар Тожибоева, шуни унутманг, инсонликдан насибасини ололмаган К.Йӯлдош бир кун келиб сизга ҳам хиёнат қилади. Унинг сафсаталарига ишониб, тузини еганингиз Муҳаммад Солиҳга отаётган тошларингиз ӯзингизга қайтиши муқаррар, чунки Аллоҳ одилдир.  

Гулнора Равшан

Манба: facebook.com