РУСЛАРНИНГ “ҚАҲРАМОНЛИКЛАРИ”

РУСЛАРНИНГ “ҚАҲРАМОНЛИКЛАРИ”
176 views
24 December 2020 - 10:44

Бу ваҳшиёна юриш (1873 йили генерал Веревкиннинг Хива хонлигидаги Қўнғирот, Хўжайли, Манғит, Гурлан ерларини вайрон қилиши) оқибатида на инсонлар ва на уй ҳайвонлари қолди…

Казак отлиқлари кўзга кўринганни отиб, қариялар, боболарни, аёлу атволни қилич билан чопиб (генерал Фон Кауфман, Головачевларнинг 1873 йилда Хивани қирғин қилиши), сут эмадурғон ўғлонларни найза билан санчиб ўтга отар эдилар. Ондан ўтиб, яна бир ёвмут жамоаларини қатл этдилар. Йигирмадан ортиқ хотунлар ўғлонларини қучоқларига олиб қўлга кириб, сўз ичида, экинларнинг ораларида пинҳон бўлиб туриб эдилар. Русия аскарлари аларни кўриб милтиқ ўқи билан отуб қатл этдилар…

1881 йил 1-12 январда генерал М. Д. Скобелев Туркманларнинг Кўктепа қалъасида қирғин уруши олиб борди. 12 январ куни сўнгги мудофаатчилар тиғдан ўтказилди. Ярадорлар ҳам найзага тортилди. Қирғин охирида фақат 5 минг хотин-қиз омон қолдирилиб, улар ғолиб аскарлар ихтиёрига берилди.

Номуси оёқ ости қилинган бу аёллар Эрон феодалларига сотиб юборилди. Кўктепадаги қирғинбарот урушини рус генераллари мақтаниб, «Иккинчи Бородино» жанги деб атайдилар.

Муҳаммад Юсуф Баёний,
тарихчи, шоир.