Ит ҳурар карвон ӯтар

Ит ҳурар карвон ӯтар
156 views
26 December 2020 - 13:41

Этак остига яширинган “эркак” ҳақидаги мақоламни ӯқиганлардан жуда кӯп позитив месаж олдим. Хусусан, мақоламда тилга олинган масала буйича алоҳидда ҳассосият кӯрсатган ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқуловадан миннатдорман.

Аммо бу камтар матнимнинг “ҳуқуқ фаоли” Мӯтабар Тожибоевани бунчалик ёқиб ёндиришини хаёлимга келтирмагандим. Негаки, бир неча йил аввалроқ бу аёл ӯзи Камолнинг қинғирлари ҳақида маълумот тӯпларкан каминани бир кӯшага сиқиштирганди. Бу ҳақида ёзишмаларимиз архивланган.

Аслида мен Мӯтабар Тожибоева савиясигача тушмасликка қарор қилгандим. Бироқ, Тожибоева-Йулдошев жуфт бӯлиб, андешанинг отини қӯрқоқ қӯйди, тӯҳматлар ёғдира бошлади.

Ғар ва ӯғрининг тили узун бӯлади, дейди доно халқим.

“Ҳуқуқ фаоли” нинг ҳар бир параграфига жавоб берамиз. Ӯқишдан аввал Мӯътабар ва унга илашган Миркамол Йӯлдошевга чуқур нафас олволишни тавсия қиламан.

Қани бошладик.

Илк бошида мақоламиз тагида қолдирилган комментларига жавобан шуларни айтмоқчиман. Ҳакима Ойдин Солиҳ билан расмимизни ёнма-ён қӯйиб, мен ва фарзандларимга оғир ҳақоратлар,тӯҳматлар ёғдирибди.

Биринчидан Ойдин Солиҳдек бир аёл бӯлишни жуда истардим, аммо афсуски, Аллоҳ бу бандасига очган Сирни ҳаммага ҳам очмаган.
Туркия, Марказий Осиё ва Европа мамлакатларида танилган ҳакима Ойдин Солиҳ тиббиётда янги йӯл очди. Бу йӯл дардига даво излаб юрган минглаб инсонларнинг қутилиш йӯли бӯлди. Жумладан менинг ӯғлимга ҳам.

Афсуски, Ойдин Солиҳ орамиздан эрта кетди. Яхши инсонларo Аллоҳга ҳам керак.

Динимизда ӯтганларнинг ортидан ҳақорат қилмаслик таъкидланган. Аммо Мӯтабар ва унинг “лайка”си нонкӯр Камол тириклар тугул ӯлганларга ҳам тӯҳмат тошларини отишдан тап тортмайди,чунки ожизалар.

Ойдин Солиҳ инсониятга тӯғри яшаш, соғлом ҳаёт йӯлини кӯрсатиб кетди.

Мӯтабар ва Камолдек каслар эса ёлғонлари, тӯҳматлари билан инсонлар орасида шубҳа уруғини сочмоқдалар. Узр, бу балчиқ ва нур муқоясаси бӯлди.

Бегуноҳ ва етим болаларимни “итвачча”, дея ҳақоратлаган М. Тожибоевани ҳуқуқ фаоли, дейиш мумкинми? Уларнинг нима гуноҳи бор? Бундан сӯнг сенинг “инсон ҳақларидан” сӯз очишга умуман ҳаққинг йӯқ, тарбиясиз!

Бошини ӯраган аёлларни “жандага ӯралган ойимчалар”дея кесатади у.

Алҳамдулиллаҳ. Бизни бу “жанда”га лойиқ деб танлаган Раббимга шукр. Мӯтабар “опа”гаям авратларини ёпиб олишни насиб қилсин, Яратган.

Бизга “олақарға”,деб хитоб қилади Мӯтабар бир неча ерда. Олақарға аслида кӯпроқ сенга ӯхашайди, у сендек гӯнг титкилашдан хушланади.

М.Тожибоева мендан Муҳаммад Солиҳнинг тузини еганини исботлаб беришимни қаттиқ талаб қилибди. Муҳаммад Солиҳнинг одамлари сенга Каримов турмасида азоб чеккан мазлум хотин сифатида ачиниб, Туркияда аэропортидан сени кутиб олишган, отелга жойлаштириб, отелнинг илк куни ҳаражатларини тӯлашган. Бошқанинг ҳисобига меҳмонхонада тунаш “туз”га кирмайдими?.Бу сатрларни ёзишга ӯзинг мажбурладинг.

Мени “Озодлик” радиосининг журналисти, деб ёзибди Мӯтабар Тожибоева.

Афсуски, мен у даргоҳдан 2012 йилнинг бошларида тожик расмийлари босими туфайли кетганман.

Мен баҳона, “Озодлик” томарқасига тош отиб, ӯзингни шарманда қилибсан.

Мӯтабар яна “Қишнинг қировли кунларида Мӯтабардан бошқа хеч ким ҳолимизга ачинмагани” биз унинг ёрдами туфайли жон сақлаганимизни иддао қилади. Холбуки, асосий ёрдамни аввал Аллоҳ кейин “Озодлик” жамоасидан, таниқли ҳуқуқ фаоли Надежда Атаева ёрдамида бир халқаро ташкилотдан (ташкилот номини очиқламайман) ва “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотидан олганмиз. Бизни моддий ва маънавий қувватлаган ҳамкасбларимдан Аллоҳ рози бӯлсин.

Тожибоева ташкилотидан фақат ва фақат ҳуқуқий ёрдам олдим, ундан бошқа нарса олмаганман. Ҳақиқатни ҳазм қилиш учун иймон керак.

Озодликдаги фаолиятим тӯғрисида. Радиода тожик жамиятидаги порахӯрлик, инсон ҳуқуқлари, хусусан этник ӯзбеклар ҳақ-ҳуқуқларининг топталаётгани, Роғун ГЭСи қурулиши ва унинг қӯшни Ӯзбекистон ирригатсиясига зарарларини ёритганим тожик расмийларининг ғашига тегарди. БиБиСи Ӯзбек хизматининг Тожикистондаги журналисти Ӯринбой Усмоновнинг ҳибсга олинганлиги ҳақида илк биз хабар бердик. Бу борадаги қатор мақолаларим Тожик ҳукуматининг сабр косасини тоширди ва бу ӯз навбатида фаолиятимнинг тақиқланишига туртки бӯлди.
Ӯша кезларда менга нисбатан бошланган босимлардан хабардор Озодликдаги бир ҳамкасбим Мӯтабар Тожибоевага журналист кераклигини айтиб қолди.

Бошимда таёқлар синиб турган бир паллада Жараён.ком сайтига ёзган илк мақолам Тожикистон қамоқхоналарида кузатилаётган қийноқлар ҳақида бӯлди. Мақола озодликка чиққан маҳбус билан суҳбатимиз асосида тайёрланганди. Собиқ маҳбус камерадошининг қийноққа солиб ӯлдирилгани ҳақида қӯлидаги далилари аосида сӯзлаб берганди.

Тожикистон хавфсизлик хизматлари нишонида бӯла туриб шундай бир мавзуни ёритиш қанчалик таҳликали эканини тасоввур қилинг.
Шу ӯринда М. Тожибоеванинг “мен ва болаларимга ногиронлик нафақаси билан ёрдам бергани” га оид ёзганлари ҳаққимизга энг оғир тӯҳмат эканининг тагини чизмоқчиман.

Тожикистон, Москва ва кейинроқ Туркияда Жараён.комга ӯзимнинг шахсий компютеримдан фойдаланган ҳолда мақолалар тайёрлаб бордим. Ватандан ташқарида қанча машаққатлар билан ёзилган мақолаларим учун тӯланган арзимас чақалар эвазига тирикчилик қилдик.

Яшаб турган уйимизда Интернет алоқаси бӯлмагани туфайли Wi-Fi қурилмаси мавжуд йирик савдо марказларининг бир гӯшасида ӯтириб Жараён.ком учун материаллар ёзардим. Ӯзбекистондаги респондентлардан овоз олиш учун эса пуллик автомат телефонлардан фойдаландим.

М.Тожибоева техник ёрдам учун халқаро ташкилотга тақдим этган лойиҳаси қабул қилингани, Туркияга сафарида мени компютер билан таъминлашини ваъда қилиб, сӯзини тутмади. 2013 йилда бир анжуманда қатнашиш ниятида Туркияга борган Тожибоева Парижда тӯпланиб қолган 400 доллар атрофидаги гонорарларимни бераркан, олдиндан тайёрлаб келгани “тилхат”ларни имзолатиб олди.
Сӯнгра бир журналист билан таништириш баҳонасида Туркиядаги бойлар учун мӯлжалланган балиқ ресторанига олиб борди. Туркияда фаолият қилишини айтган рус журналисти билан асосан ӯзаро суҳбатлашишди ва суҳбат кӯпроқ курд сепаратистлари ҳамда уларни дастакловчи таҳлилий материаллар атрофида бӯлди.

Ва энг қизиғи еб ичганларига пул тӯлаш маҳали Мӯтабар Тожибоева унча пули йӯқлигини айтса, ёнида ӯтирган эркак журналист гӯё ҳеч нарса тушунмагандек ён атрофга боқиб турди. Ресторанда стол буюртма қилган Тожибоевани бу ноқулайликдан чиқариш учун ҳали олганим 400 доллар атрофидаги гонораримга ёнимдан яна бир оз турк лираси қӯшиб ресторан хизматчисига узатдим.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Мӯтабар Тожибоеванинг қочқинликда ёш болалари билан ночор яшаётган аёл ҳисобидан ресторанда зиёфат ейишига баҳони сиз беринг.

Бир неча кундан кейин Жараён.ком сайтининг муҳаррири (исмини бермайман) билан ӯзаро суҳбатимизда бу воқеани айтиб бердим. Бу уни ҳайратлантирди.

Муҳаррир синглимиз ёрдамида пулим қайтарилди, аммо Мӯтабар Тожибоева менга яна битта тилхат имзолатди. Олганим гонорарларимдан кӯпроқ тилхат имзолаганман. Ҳаммаси архивланган.

Мени ва болаларимнинг “очликдан ӯлмаслигимиз учун дунёни ларзага солганидан” лоф отаётган Мӯтабар Тожибоева шуни унутма, бизни сен эмас аввал Раззоқ Оллоҳ кейин эса қӯлимдаги қаламим боқди ва боқаётир.

Қалам билан ишлашни бизга Яратганнинг Ӯзи ӯргатган. Дунёни гӯё сен юритаётганингдек ёзғирма. Дунёнинг Соҳиби бор. Ӯпкангни бос.
“Жараён.ком” сайтининг биз исмини келтирмаганимиз муҳаррир “опа” билан ӯзаро оғзаки айтишувда “сизни Мӯтабар Тожибоева қилган менман”, деган ва бу аччиқ ҳақиқатни қабул қилаолмаган Мӯтабар “муҳаррирни гумдон қилиб ӯрнига бошқасини олиш”режсини тузди. Аслида, Тожибоевани одам қаторига қӯшган ҳақиқатдан ҳам ӯша сайт маҳаррир бӯлди. Ӯзбек ва рус тилларида саводли журналистнинг кеча кундуз чеккан заҳматлари эвазига халқаро минбарлардан овози чиқди бу “ҳуқуқ фаоли”нинг.

Мӯтабар, кези келса ӯзига ҳам ёрдам қилолмайди, негаки жоҳил.
Фейсбук саҳифангга илганинг бир эълонда “Родитb Дракона” деб ёзишинг ортидан фейсбук фойдаланувчилари оғзида анча вақт сақич бӯлдинг.

“Ӯтюраклар Клуби” ота-бобонгдан қолган хазиналар эвазига қурилган эмас,асло унутма. Балки халқаро ташкилотларнинг кенгкӯламли молиявий лойиҳалари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан фаолият қилаяпти.

Франсия ҳукумати расмий қайдидан ӯтказганинг ташкилотда текинга ишлаётганинг йӯқ.

Буни қарангки, Халқаро ташкилотлар ва Франсия қонунлари чарчавасида амал қилиш мажбуриятини олган бу аёл “Ӯтюраклар Клуби” ни ӯзига рақиб деб билган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, алоҳидда шахслар ва айрим ахборот воситалари вакилларига босим ӯтказиш машинасига айлантирган.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилаётган мақолалари ва бошқаларнинг ёзганларига жавобларида шантаж,тӯҳмат,оғир ҳақоратлари бунинг яққол исботи.

Солиқ тӯловчилари ва саховатманд кишилар ҳисобидан йиғилиб инсонпарварлик лойиҳалари учун ажратилган грантлар мақсадга мувофиқ сарфланиши тарафдориман. Чунки бу грантларни кутиб ӯтирган юзлаб муҳтож оилалар бор.

Мӯтабар Тожибоева томонидан руҳий босимга учраганлар бирлашишимиз ва бу борадаги фактларимизни тегишли идоралар столи устига қӯйишимиз вақти келди.

Миркамол Йӯлдошевнинг “феномен” бӯлиш орзуси сувга тушиб биринчи зарбамизданоқ “нокаут” бӯлса-да, ағдарилган қӯнғиздек чирпаниб ётибди.

Ижтимоий тармоқларда уришиб юрмайдиган “яхши бола” экани ва ҳар қандай рақибини битта жавоби билан тамом қилишига урғу берган бу “эркак” аёллар билан илк “жанг”даёқ кӯриндики, сӯзида туролмайдиган бир заиф экан. Чунки бечорада бир сӯзлилик йӯқ, бу хислат эркакларга хос.

Гапимнинг охирида Туркия расмийларига Франсия фуқароси Мӯтабар Тожибоева ва Полша фуқароси Миркамол Йӯлдошевнинг Туркия ҳудудига киришларини тақиқлашини тавсия қиламан. Чунки турк тупроқларига кириб чиқаётган бу “жуфт” Туркия хавфсизлиги учун хатарли шахслар билан алоқада бӯлиб қайтишади.

Гулнора Равшан
Манба: facebook.com