Электр энергиясидан қарз Ўзбекистон бўйлаб 3 триллион 500 миллиард сўмга етди

Электр энергиясидан қарз Ўзбекистон бўйлаб 3 триллион 500 миллиард сўмга етди
129 views
28 December 2020 - 17:21

Ҳозирда юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясидан қарзи Ўзбекистон бўйлаб 3 триллион 500 миллиард сўмга етган. Бу ҳақда АОКАда 28 декабрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов билдирган.

Мулозим, 2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 2 триллион 340 миллиард сўмни ташкил қилганини қўшимча қилган.

Обиджоновнинг айтишича, 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик триллион 380 миллиард сўм бўлган.

“2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 миллард сўмга камайишига эришилди. Бу — айнан биллинг тизими жорий қилиниши натижаси”, деган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмийси.

Мулозим қайдича, электр энергияси бўйича энг катта қарздорлик Самарқанд вилоятида бўлиб, унинг миқдори 655 миллиард сўмга тенгдир.

Манба: ozodlik.org