Туркияга кираётганлар учун COVID-19 тестига оид маълумотнома кўрсатиш мажбурий бўлди

Туркияга кираётганлар учун COVID-19 тестига оид маълумотнома кўрсатиш мажбурий бўлди
61 views
30 December 2020 - 19:15

Туркия шу йил 30 декабридан мамлакатга авиатранспорт орқали келаётган барча йўловчилардан ПЗР-тести манфий натижа берганига оид маълумотнома талаб қила бошлади.

“Турк ҳаво йўллари” авиаширкати маълумотига кўра, мамлакатда жорий йилинган тартиб-қоидаларга мувофиқ, Туркияга учиб келаётган ёки Туркия орқали бошқа мамлакатга учиб кетаётган йўловчилар коронавирусга қарши ПЗР-тести манфий чиққани тўғрисидаги ҳужжат кўрсатиши лозим. Мазкур маълумотнома парвозгача бўлган 72 соатдан олдин олинмаган бўлиши шарт. Айни пайтда ёши олтига етмаган йўловчилардан бу каби ҳужжат талаб қилинмаслиги айтилмоқда.

Авиаширкат ходимларининг қайд этишларича, маълумотнома (қоғоз ёки электрон шаклда) тақдим этолмаган йўловчилар учоққа қўйилмайди.

Туркия расмийлари йўловчиларга нисбатан тартиб-қоидаларнинг кучайтирилганини Буюк Британия ва бошқа қатор мамлакатларда коронавируснинг янада тезроқ юқадиган янги штамми тарқай бошлагани билан изоҳлаганлар. Мазкур эҳтиёт чоралари 2021 йил 1 мартигача амалда бўлиши тахмин қилинмоқда.

Манба: ozodlik.org