АҚШнинг собиқ мудофаа вазирлари Пентагонни ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш мажбуриятини олишга чақирди

АҚШнинг собиқ мудофаа вазирлари Пентагонни ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш мажбуриятини олишга чақирди
18 views
04 January 2021 - 19:09

АҚШнинг ўн нафар собиқ мудофаа вазири Пентагонни ўз зиммасига ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш мажбуриятини олишга чақирди ва ҳарбийларни ўтиш давридаги жараёнларга аралаштириш хавфли бўлишидан огоҳлантирди.

Пентагоннинг собиқ раҳбарларининг мурожаати 3 январь куни Washington Post газетасида чоп этилди.

Мурожаатда айтилишича, “ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш АҚШ демократиясининг ўзига хос жиҳатларидан биридир”. Шундан келиб чиққан ҳолда, собиқ вазирлар Пентагоннинг бугунги раҳбарини Трампнинг президентликда қолиш ҳаракатида иштирок этмасликка чақирди.

Мурожаатда таъкидланишича, ҳарбийларнинг бу жараёнга аралашуви АҚШни “хавфли, ноқонуний ва ноконституциявий майдонга” киритиб қўяди.

Мурожаат Эштон Картер, Леон Панетта, Уильям Перри, Дик Чейни, Дональд Рамсфельд, Уильям Коэн, Роберт Гейтс, Чак Хейгел, Жеймс Мэттис ва Марк Эспер томонидан имзоланган. Мэттис ва Эспер ўз вақтида Трамп томонидан мудофаа вазирлигига тайинланган эдилар.

Манба: ozodlik.org