Лондон суди Ассанжни АҚШга топширмаслик ҳақида қарор чиқарди

Лондон суди Ассанжни АҚШга топширмаслик ҳақида қарор чиқарди
118 views
04 January 2021 - 19:12

Лондон суди Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни Британиядан АҚШга экстрадиция қилишнинг имкони йўқлигига оид қарор чиқарди. Би-би-си хабарига кўра, судья Ассанжнинг аҳвол-руҳиясини ҳамда АҚШга етиб борганидан кейин ўзини ўлдириши хавфи борлигини эътиборга олиб, экстрадицияни тўхтатиб қўйган.

49 ёшли Жулиан Ассанж 2010 ва 2011 йилларда минглаб махфий ҳужжатларни ёйинлагани учун АҚШ адлия тизими томонидан қидирувга берилган. Қўшма Штатлар расмийлари мазкур махфий ҳужжатлар қонунга зид равишда ошкор қилингани ва бу иш кишилар ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлганини айтиб келишади. Ассанж ўзининг сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинаётганини айтиб, экстрадицияга қаршилик қилиб келаётган эди.

АҚШ мулозимларида апелляция тартибида судга шикоят қилиш учун 14 кун вақт бор. Би-би-си бундай эҳтимол тўлалигича мавжудлигини қайд этади. Бу эса Ассанжнинг 2019 йил апрелидан бери сақланаётган Лондондаги Белмарш қамоқхонасидан зудлик билан озод этилмаслигини англатиши мумкин.

Манба: ozodlik.org