ГАДОЙЛАРНИНГ СИЁСИЙЛАШУВИ

ГАДОЙЛАРНИНГ СИЁСИЙЛАШУВИ
721 views
10 January 2021 - 12:22

Хар куни ишхонага Андижон “” Янги бозори”” ни кесиб ўтаман.
Хар қадамда тиланчи.

Улар ёз бўйи “” Топганингизга барака берсин, давлатингиз зиёда бўлсин”” деб дуо қилишар эди. Автократия шароитида дуолари ижобат бўлмади. Халқ бойимади. Охири дуоларидан зерикишди. Энди улар “” Қишдан эсон омон чиқиб олинглар, Хукумат ГАЗ берсин СВЕТ берсин, Газ узилмасин СВЕТ узилмасин, ГАЗ, СВЕТ бермаётганларни ОЛЛОХ жазосини берсин, бошимиздан улоқтирсин, БИТСИН АВТОКРАТИЯ, АВТОКРАТИЯ кетсин, КОРРУПЦИОНЕРЛАР га қирон келсин!!! “” деб дуо қилиша бошлади.

Мен уялиб кетдим.

Хатто шу гадойлар ҳам сиёсийлашибди я!

Менчи, менинг кўзим қачон очилади?

Тиланчига 1000 сўм ташладим. “” КЎЗИНГИЗ ОЧИЛСИН”” деб дуо қилинг дедим.

  • Кўзингиз кўрмайдими? деди у.
    -Сиёсий кўрман, дедим ва йўлда давом этдим.

Исроилжон Холдор