СУПУРГИ ҚАНИ?

СУПУРГИ ҚАНИ?
541 views
10 January 2021 - 12:00

Шу кунларда кун бўйи 5 ёки 6 марта огоҳлантиришларсиз ўчаётган свет, кечаси 2 ларда ўчиб эрталаб ёнадиган одат чиқарди. Совет даврида 1951 йилдан буён 2015 йилгача бирор марта ўчмаган газ умуман йўқ бўлиб кетди. Ўтин йўқ, уйлар совуқ, ёш гўдаклар совуқдан қалтираб турли дардларга чалинмоқда. Бу касаманд ёшлар билан келажакни қуриш мумкинми? Қани ” СОҒЛОМ АВЛОД?” Япония энергетика вазири бир лаҳзага огоҳлантиришсиз свет ўчгани учун Токио шаҳар тумани аҳолисидан тиз чўкиб кечирим сўради. Хўш, биздачи? Нима эмиш, аҳоли сони кўпайиб кетганмиш, янги уйлар қурилганмиш, истеъмолчи кўпайиб кетганмиш, трубалар эскирганмиш, босимга бардош беролмаётганмиш, свет ҳам шундоқ эмиш. Ҳой биродар, сен кимсан ўзи, вазифанг нима? Демографик юксалишдан ҳабаринг йўқмиди? Ҳалқ кўпаймайди, озайиб кетади деб ўйлаганмидинг?

Сенда фаросат борми?

Анави бужуринг чорак аср гостарбайтерларни дангасалар деб хакорат қилувди.

Яхшиямки эркаклар аёлларини ташлаб хорижга жўнаворишувди.
Уйларида қолганларида 40 миллион бўлиб кетармидик?
Унда сен яна ҳам бовулингга ботиб қолармидинг. Сенда режа периспектива деган нарса борми? 30 йилдан бери…… еб ўтирибсанми? Сени аҳлатдан нима фарқинг бор? Ҳа? Сен аҳлатсан! Сени супуриб ташлаш керак! Лекин қани супурги? Анови бешовлон арзандангми? Ёки бир бирини ғажиётган муҳолифатингми? Тавба, ноқобил хукуматнинг муҳолифати ҳам ноқобил бўларканда а? Нима эмиш, Эрк партиясига қарши(противоборствуюший) партиялар ( ХТДП, ХМДП) тузишга беҳуда уринишлар бўлаётган эмиш. (А. Арипов) Хўш, сизнингча булар ҳам улар сингари…… еб, индамай бекор ўтираверсинми? Қани буларни супуриб ташлайдиган супурги? Ҳой “ТОЗА ҲУДУД”! Сен ҳам….. еб ўтирибсанми, текиндан пул йиғиб? Шу пайт неварам йиғисидан уйғониб кетдим. Хайрият, тушим экан. Тушга нималар кирмайдия? Тушида одам нималар демайдия? Нималар ёзмайдия? Бўлди, бўлди. ҒУЛДУР ҒУП ОҒЗИНГНИ ЁП! Лекин жаҳлим чиқяпти бари бир. СУПУРГИ ҚАНИ ЎЗИ?

Исроилжон Холдор