М.Солиҳ Каримов душмани эди. Унда нега Мирзиёев “ЭРК”чилардан қўрқади?!

М.Солиҳ Каримов душмани эди. Унда нега Мирзиёев “ЭРК”чилардан қўрқади?!
1,825 views
22 January 2021 - 11:58

Маълумингизким Ўзбекистонда бу йил “Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайлови” бўлиб ўтади. Бу сайловда олдиндан “башорат” қилиб ошкора  айтиш мумкин-ки, сайловда албатта яна саҳнада ўзлари бўлади. Яъни, жаноби Шавкат Мирзиёев Миромонович 100% овоз олишлари турган гап. Чунки, Каримов давридан буён, бошланган “тозалаш операцияси” ҳамон давом эттирилмоқда. Каримовдан қолиб кетган “қўғирчоқ партия”лар ичидан кичгинагина муҳолифатчилар чиқиши мумкин.  Аммо бу партиялар  ўзбек ҳалқи учун, бир тийинга ҳам қиммат. Халқ Мирзиёевнинг олиб бораётган сиёсатидан қўлини ювиб қўлтиғига ургани қачонлар эди. Каримовча фикрлаш ҳалқнинг дардига дармон бўла олмайди. Ўттиз йилдан буён, алдов ва ёлғондан иборат чиройли сўзларни эшитган ўзбек ҳалқининг косаси тўлиб-тошиб бўлган. Энди Ҳалқни алдаш учун “маҳорат” керак. Бундай маҳорат эса Мирзиёев ва унинг командаси ичида кўринмаяпти…

Энди шу ўринда савол туғилади. Муҳаммад Солиҳ Каримовнинг душмани эди. Унда нега Мирзиёев “Эрк”чилардан қўрқади?. Ваҳоланки, Ўзбекистонда 90 йиллар давомида етишиб чиққан “ЭРК” партиясига ўхшаган партиялар ҳозирги кунда йўқ-ку? Нега энди Мирзиёев айнан “ЭРК” партиясидан қўрқмоқда? Президент Мирзиёевнинг асосий мақсади ўзи нимадан иборат?…

Бунга мисол қилиб шуни айтиш мумкин-ки, “Янги Ўзбекистон”нинг судьялари куни-кеча, Ўзбекистон “ЭРК” Демократик Партиясининг Марказий Кенгаш аъзоси, Ҳуррам Бердиев Ҳасановични Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан қамашди. Бу ҳам Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасида олиб бораётган сиёсати Каримовдан қолишмаётганлигига бир факт ва асосдир. Чунки, “Эрк”чи Ҳуррам Бердиев ва бошқалар ҳаракатга келиб қолса, унда Мирзиёевнинг ҳукматининг “пайтаваси”га қурт тушади. Бугунлик кунда Мирзиёев устози Каримовдан ҳам ортда қолаётгани йўқ. Каримовнинг фикрлари Мирзиёевда ҳам бор. Бу ҳам, муҳолифатни таг-томири билан суғуриб ташлаб,  узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда Президент бўлиб қолишни истайди. Шундай экан,  “Эрк”чи  Ҳуррам Бердиевни қамоқда ушлаб ўтириш унинг асосий мақсадидир. Ким ҳам ҳоҳларди-ки, “Ўзбекистон Республикаси  Президентлигига номзодлар” ичидан,  айнан Ўзбекистон “ЭРК”  Демократик партиясидан номзод бўлишини?! Буни “тарих” исботлаб келмоқда. Каримовнинг душмани М.Солиҳ бўлганидан кейин, албатта “катта дода”нинг душмани Мирзиёев учун ҳам, душман бўлиб қолиши керак-да. “Янги Ўзбекистон”ни қуруш учун муҳолифат керак эмас. Муҳолифат Мирзиёев фикрича “ташқарида эмас, ўзимизнинг ичимиздан чиқиши керак” деб айтган эди. Албатта Муҳаммад Солиҳдек эркин фикрлайдиган шаҳслар Ўзбекистон ҳукумати учун мутлоқо керак эмас…

Ҳуррам Бердиевнинг судида қатнашиб шунга амин бўлдим-ки, Хуррам Бердиев дастлабки қўлга олинган кундан бошлаб, “Мен  “ЭРК” партиясига аъзо бўлганлигим ва унинг лидери Муҳаммад Солиҳга ҳайриҳоҳ бўлганлигим туфайли мени қамоқққа сақламоқдасизлар” деб айтган гаплари биринчи дистанция судида янграган эди. Ҳаттоки, Ҳ.Бердиев қўлга олинганидан кейин, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари унинг олдига кириб, қаттиқ суриштирув олиб боришган. У ўн уч йил давомида Ўзбекистондан ташқарида бўлган даврда, М.Солиҳ ва унинг атрофида нима гаплар ва нима ишлар келажакда бўлиши мумкинлиги ҳақида бир ҳафта давомида ҳеч кимсани унинг олдига киритишмай сўроққа тутишган. Шу йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳар “Жиноят Ишлари Бўйича суди”нинг “Аппелация” инстанция суди бўлиб ўтди. Унда Ҳуррам Бердиевнинг шахсий адвокати Мўътабар Раҳматуллаевна жон куйдириб уни ҳимоя қилган ва судда судяларга қарата:

Даъвогарлар Э.Эрдонов ва Ф.Пардаевлар Бердиев Ҳуррам Ҳасановичга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини дастлабки тергов ва судда айтса ҳам, негадир судьялар эшитиб, эшитмасликка олмоқдасизлар? Ваҳолангки, Ҳ.Бердиевнинг “одам савдоси”га ҳеч қанақанги алоқаси йўқ. Нега энди суддан уни озод қилмасдан, яна қамоққа тиқмоқчисиз? Бу инсонни 5 та норасида гўдаги бор. Уларни ким боқади? Шундоқ ҳам 13 йил фарзандлари ва оиласини боқаман деб Қозоғистон ва Россия ўлкаларида саргардон юрди. Нега буни инобатга олмаяпсиз? Бугунги кунда келиб, ашадий жиноят содир этган инсонлар қамоқдан чиқарилиб юборилмоқда-ку? Бу инсонни қилган “жинояти” олдида уларнинг содир этган жинояти осмон билан ерча фарқ қилади” деган.

“Терпила” Эркин Эрдонов судда сўз олиб, “мен бу инсоннни ва Фаҳриддин Тиллаевларни мутлоқо танимайман. Менинг фақат Нуриддин Жуманиёзовга даъвом бор эди. Ҳуррам Бердиев ва Фаҳриддин Тиллаевлар “одам савдоси”га ҳеч қанақанги алоқаси йўқ. Фаҳриддин Тиллаевнинг нега қамалганини ҳам ҳозиргача тушунаолмайман…” деб судда айтса ҳам, “одил судлов” Ҳуррам Бердиевга узил-кесил 2 йил қамоқ жазосини белгилади. Олдинги суддан ҳеч қандай фарқи қолмади иккинчи суднинг. Биринчи суд нима тўхтамга келган бўлса, ўша-ўша нуқта ва сўроғигача давом этди.

 Демак. Каримовнинг чизган чизиғидан орқага чекиниш бир қадам ҳам бўлган эмас.  “Янги Ўзбекистон”да. “ЭРК”чиларга бўлган муносабат ва қийноқлар ҳамон давом эттирилмоқда. Буни шундай шарҳлаш мумкин-ки, “Янги Ўзбекистон”, “Эски Ўзбекистон”нинг давомчисидир.

ФАХРИДДИН ТИЛЛАЕВ.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси.