ТУРКИСТОН ЗИРОАТЧИЛИК ВА ДАВЛАТ МУЛКИ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИ

ТУРКИСТОН ЗИРОАТЧИЛИК ВА ДАВЛАТ МУЛКИ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИ
445 views
22 January 2021 - 21:29

Туркистонда Зироатчилик ва давлат мулки бошқармасининг асосий вазифаси кенгайтириш бўлган. Империядаги ҳукмрон доиралар ва маҳаллий мустамлака маъмурияти “фақат шу йўл билан Туркистондаги давлат ерларининг кам даромадлилигини кўпайтириб, бой ўлкадан катта фойда олиш эвазига рус савдоси ва саноатини хорижий қарамликдан қутқариб қолиш мумкин”, деб ҳисоблаган[1].

Вазирлик сметаси ҳисобидан кўчириб келтирилганларга Туркистондаги ижтимоий-маиший хўжалигини йўлга қўйиш учун турли хил маошлар, хўжалик ҳаёти учун ёрдам пули, шунингдек, маҳаллий аҳолидан тортиб олинган яйловлар ва деҳқончилик ерлари учун тавон пули тўловлари берилган ва ҳ.к.Харажатларнинг 35,3 фоизидан (64,7 % дан ташқари) 14,8 % Зироатчилик департаменти ихтиёрига тушиб, аграр тадбирлар учун сарфланган.“Ўн йиллик мобайнида – деб кўрсатилган 1914 йилдаги аграр ёрдам тадбирлари харажатлари сметаси лойиҳасини тасдиқловчи хатда – агрономлик харажатлари ўн баробарга ошганлиги кўрсатилади. Бироқ, юқоридаги сўмманинг катта қисми аграр ва зироатчилик ишларини ривожланишига эмас, балки бошқа стратегик мақсадлар учун сарф қилинган”[2].

Юқоридаги фикрларни Россия ер ишларини тартибга ва зироатчилик бўйича бош бошқарувчиси Кривошеиннинг қуйидаги сўзлари ҳам тасдиқлайди: “аграр ёрдам сартга эмас, балки кўчириб келинган рус крестянига кўпроқ кўрсатилиши лозим”[3].

Агроном ташкилотлари мустамлакач илик хўжалиги учун хизмат қилса – да, агроном ташкилотлари ва кўчирувчилик хўжаликлари таъсирида айрим маҳаллий бойлар ҳам янги қишлоқ хўжалиги технологияларини ўзлаштириб, агротехник усуллар билан янги экинларни экиш ва уларни парвариш қилишни ўрганиб олишди. Харажатлар нафақат қишлоқ хўжалиги соҳасига, шунингдек, ўлкада гренаж станцияларини ҳам қурилишига, ипакчиликни ривожлантиришга ҳам сарфланган.Чорвачиликни ривожлантиришга ажратилган харажатлар ветеринарлик станциялари моддий таъминотига йўналтирилиб, ўлкада кенг тарқалган “эпизоотий чумаси”(ҳайвонларда кўп учрайдиган касаллик) га қарши кураш олиб борилган.Хонлик давридагига қараганда, агрономлик ёрдамлари ва харажатлари катта сўммани ташкил қилса-да, бюджетдан ажратилаётган маблағлар қишлоқ хўжалигини, шунингдек, пахтачиликни ривожлантириш учун етарли эмас эди. Бюджет маблағлари асосан умумиқтисодий(темир йўллар қурилиши, 80-йиллардаги аграр ислоҳотлар) ва молиявий тадбир(хориждан келтирилаётган ва ички бозорда нархи тобора ошиб бораётган пахта учун бож тўловларини доимий равишда ошириб боришга сабаб бўлган; кредитларни ташкил қилишга, буғдой экинларига нисбатан пахтага имтиёзли солиқ белгиланган) ларга йўналтирилар эди. Натижада, юқоридаги тадбирлардан келадиган фойдани деҳқонлар эмас, балки эксплуататор қатлам вакиллари олишган.“Ижтимоий, техник ва иқтисодий шароитлардан – деб ёзади А.П. Демидов, – оддий деҳқон пахтадан катта даромад ололмасди. Пахтадан фойдани ўсиши билан ўлкада савдо-чайқовчилик аппарати ҳам жуда кучли авж олди”[4].

1860 йилда Туркистондан Россияга 2673 пуд пахта жўнатилган, 1896-1900 йилларда – 4,3-4,9 млн пуд ҳар йили юборилган ва 1907 йилда бу кўрсаткич – 10.7 млн пудни ташкил қилган[5].

Шу тариқа Россия империяси ҳукумати ўлкада пахтачиликни ривожлантириб, Туркистонни ўзининг асосий хомашё базасига айлантирди. Бироқ, юқоридаги бу чора-тадбирлар ҳам Россияни Америка пахтасидан мустақил бўлишни таъминлаб бермади.Россияни ўз пахта мустақиллигига эришиши учун 10-15 йил керак бўлиб, бу йўналишда катта ҳажмда пул ва технологик материаллар – сўғориш иншоотларини кенгайтириш(Кревошеинни ҳисоби бўйича 700 млн. рубль атрофида) га сарф қилиниши керак эди[6]. Шу мақсадда империя ҳукумати Туркистондаги сўғориш иншоотларини кенгайтиришга ва яхши сақлашга ҳаракат қилган.Молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масалалар империя ҳукумати вакиллари доирасида кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Кўпчилик амалдорлар, шу жумладан, Туркистон генерал-губернатори қуйидаги молиялаштириш манбаларини кўрсатишган:

  1. доимий бюджет даромадлари ҳисобидан 10-15 млн. рубль, улардан 40-45 млн. рубль хорижий пахтадан олинадиган бож тўловлари ҳисобидан эди[7];
  2. ҳар бир пахта пуди учун янги 50 копейкадан пахта солиғини жорий қилиш ҳисобига – 5 млн. рублга яқин фойдадан харажат қилиш таклиф қилинган.

Юқорида қайд қилинган биринчи ва иккинчи молиявий даромад манбалари таклифларини империя ҳукумати – мустамлакада – ирригацияни ривожлантириш учун қабул қила олмас эди. Биринчи даромад манбасини қўлланилиши учун зўравонлик аппарати таъминоти учун йўналтирилаётган империя бюджети харажатларини қисқартиришга сабаб бўларди. Иккинчи молиявий даромад манбаи – пахтачилик саноати учун яна бир янги солиқ оғирлигини келтириб чиқаради. Шу сабабли ушбу қонунчилик лойиҳаси муҳокамаси вақтида саноатчилар икки маротаба (1910 ва 1912 йилларда) ушбу қонунларни қабул қилинишини орқага суришга муваффақ бўлганлар. Шундай қилиб империя ҳукумати Туркистондаги халқ хўжалигини молиялаштиришга, яъни ирригацияни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмади. Масалан, Зироатчилик вазирлигини 23 йиллик (1895-1917 йиллар бўйича) ҳисоботларида ирригация харажатлари “земство” харажатлари билан биргаликда 36 млн. рублни[8], ҳарбий харажатлар эса 20 йилда (1895-1913 йиллар бўйича) – 219, 2 млн. рублни яъни 5 баробар катта кўрсаткични ташкил қилган.Мустамлакачилик харажатларидан ташқари, Туркистон генерал-губернаторлиги сметасидаги халқ хўжалигини ривожланишига қаратилган маблағнинг катта қисми ҳарбий-стратегик мақсадларга – темир йўлларнинг қурилишига сарфланган. Ўрта Осиёда темир йўл тармоқларининг деярли 90 фоизи империя ғазначилик маблағи ҳисобига қурилган эди.1881-1888 йилларда ҳарбий-стратегик мақсадлар учун Каспий орти темир йўли – Самарқандгача қурилди. 1344 вёрст узунликда ушбу темир йўлнинг умумий қиймати 51.020,3 минг рублни ташкил қилган[9].

Туркистон бюджети ҳисобидан фақат 2,7 млн. рубль ажратилган. Кейинги йилларда темир йўл қурилишлари харажатлари ҳар йилда кўриб чиқилган. Улар ҳисобидан Красноводск – Жебель, Самарқанд – Тошкент, Урсатьевская – Андижон, Горчаково – Скобелев, Марв – Кушка, Тошкент – Оренбург[10]темир йўллари қурилган.“Оренбург” газетаси(1908 йил, № 12 сони) да чоп этилган Ўрта Осиё темир йўллари аҳамияти ҳақида қуйидагича маълумот берилган: “Туркистонда пахта ишлаб чиқарилиши аввалида Каспий орти (1884 й) темир йўли орқали таъминланган, кейинчалик эса, 1898 йилдан бутун Ўрта Осиё темир йўллари орқали амамлга оширилган, албатта. Ушбу темир йўллари орқали Россия, охирги 23 йилда Туркистондан 80,5 млн пуд пахтани, энг паст нархда ҳисоблайдиган бўлсак – 665 млн. рубллик пахтани олган. Таъкидлаш керакки, пахта ўсган ерда – буғдой ҳам ўсиши мумкин эди. Бироқ, пахта экилган бир десятина ердан келадиган даромад – 120 рублдан кам эмасди, буғдойдан олинадиган бу даромад кўрсаткичи – 30 рублга яқин бўлиб, яъни 4 баробар кам эди.Шундай қилиб, 664 млн. рубль яъни 25 % харажат қилиниб, 483 млн.рубль олинган. Бу Россия империясининг Каспий орти ва Ўрта Осиё темир йўллари қурилишидан олган даромад сўммасидир”.Ўлканинг иқтисодий ривожланиши нафақат метрополия ва мустамлаканинг асосий иқтисодий туманларига боғлиқ бўлмай, вилоятлар ичида ҳам темир йўлларни қуришни тақозо этарди. Бироқ, вилоятлар ичидаги темир йўллар хусусий тадбиркорлар маблағи ҳисобидан қурилди ва Ўрта Осиёнинг ички туманларига капиталистик муносабатларни кириб келишига сабаб бўлди.Шундай қилиб, Туркистонда темир йўлларини қурилишига сарфланган давлат харажатлари рус капиталистларини Ўрта Осиёга хомашё ва турли хил буюмларни ташишда қўл келиб, рус капитали учун Ўрта Осиё бозорини кенгайтиришга ёрдам берди. Бироқ, юқоридаги омиллар ўлка аҳолисининг аҳволини янада оғирлаштирди. Бу ҳолат ўлкада темир йўллари қурилиши билан боғлиқ харажатларни солиқ миқдорини ошириб бориш билан қоплашга ҳаракат қилинганлиги билан изоҳланади. Туркистонда ер-солиқ ишларини ислоҳ қилиниши бу фикримизнинг исботидир. Ўз навбатида темир йўлларнинг қурилиши истеъмол маҳсулотлари нархининг ҳам қимматлашувига сабаб бўлди. Учинчи хўжалик вазирлиги яъни савдо ва саноат вазирлиги харажатлари 1913 йилда ўзининг энг максимал харажатлар даражасига етиб, 0,18 % харажатларни ташкил қилган эди. Савдо ва саноат вазирлиги фабрика, тоғ ва савдо инспекторлари қиёфасида ўлкадаги саноат ва савдо ташкилотлари устидан назорат ўрнатиб, уларга мустамлакада фаолият олиб бориш учун турли хил рухсатномалар берар ва бу вазирликнинг асосий харажати – бошқарув аппарати таъминоти ташкил қилиб, бу Туркистонда капиталистик муносабатларнинг ривожланишида ўз ифодасини топган.

[1]ЎзР МДА, И-1-жамғарма, 5-рўйхат, 539-иш, 6-варақ.

[2]ЎзР МДА, И-1-жамғарма, 27-рўйхат, 3466-иш, 43, 46-варақлар.

[3]Кривошеин А.В. Записка главноуправлящего землеустройством и земледелием о поездке в Туркестанский край в 1912 г. – С. 66.

[4]Демидов А.П. Экономические очерки хлопководства, хлопковой торговли и промқшленности Туркестана. – М., 1926. – С. 89.

[5]Справочная книга по хлопководству в СССР. Составил В.И, Юферов, 1925. – С. 123.

[6]Кривошеин А.В. Записка главноуправлящего землеустройством и земледелием о поездке в Туркестанский край в 1912 г. – С. 67-68.

[7]ЎзР МДА, И-1-жамғарма, 27-рўйхат, 1196-иш, 14-варақ.

[8]Старцев Т.А. ва Козел Я.К. Ирригация колониального Туркестана и Советских республик Средней Азии. – Ташкент, 1932. – С. 6.

[9]Очерки постройки Закаспийской железной дороги и её значение для русско-среднеазиатской промышленности и торговли. Составил А.И. Родзевич. – СПб., 1891. – С.41.

[10]Советские республики Средней Азии на путях социалистической индустрилизации. – Ташкент, 1932. – С. 27.

Жумаев М. ЎзДЖТCУ “Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ” кафедраси ўқитувчиси.

Асл манба учун қуйидаги линкни босинг.