Ўзбекистонда Каримов бутпарастлиги авж олмоқда

Ўзбекистонда Каримов бутпарастлиги авж олмоқда
800 views
26 January 2021 - 21:05

Кун.уз хабарига кўра, Ўзбекистонда И.Каримов бутпарастлиги авж олмоқда. Хабарга кўра, И.Каримовнинг бюстларини(бутларини) сотиб олиш учун маҳаллий аҳолидан пул тўпланмоқда.

Масалан, бир Қашқадарё вилоятининг ўзида вилоят туманлари бўйича бутлар тақсимоти қуйидагича кўринишда бўлган:Чироқчи туманига 30 та, Қарши шаҳрига 9 та, Қарши туманига 12 та, Миришкор туманига 7 та, Ғузор туманига 12 та, Деҳқонобод туманига 17 та, Қамаши туманига 15 та, Косон туманига 18 та, Китоб туманига 16 та, Муборак туманига 6 та, Нишон туманига 7 та, Касби туманига 10 та, Шаҳрисабз туманига 15 та, Яккабоғ туманига 18 та, Шаҳрисабз шаҳрига 4 та бут тақсимланган.

Президентлик лавозимини олгандан кейинги илк даврда И.Каримов сиёсатини пардали равишда қоралагандай бўлиб кўринган Мирзиёев энди энг ашаддий каримовчи бўлиб чиқяпти.

Maksud Bekjon