Қўшилиб қўшмозор бўламиз!

Қўшилиб қўшмозор бўламиз!
1,050 views
26 January 2021 - 21:58

ЕАЭСга қўшилсак нима бўлади?
“Қўшилиб қўшмазор бўламиз! Эртага санкциялар гирдобида тўлғанаётган босқинчи империянинг бешинчи колониясига – молбозорига айланамиз.

Туркияга ёки бошқа давлатга бир той пахта, бир қути гилос жўнатишга розиликнома олиш учун аввалгидек катта оғаларга пора ташиймиз.

Темир йўл, Ҳаво йўллари, аэропортлар, конларимиз, стратегик аҳамиятга молик заводларимиз ва энергия ишлаб чиқарувчи ресурсларимизни енг учида коррупционер олигархларга пуллашни муваффақиятли равишда поёнига етказамиз.

Ўзимиз эмас, улар истаган хорижлик инвесторлар билан шартнома тузишга мажбур бўламиз.

Ташқи сиёсатимиз Захарова хонимнинг заҳарланган дрижёрлик таёқчаси билан бошқариладигаН бўлади. Яна айтаверсам: русийзабонлар партияси тузилиб, рус тили расмий равишда иккинчи давлат тили мақомини олишга йўл очилади.”

Абдуҳолиқ АБДУРАЗЗОҚОВ