Бойсунлик ўн олтита “жиҳодчи”нинг тақдири нима бўлди?

Бойсунлик  ўн олтита “жиҳодчи”нинг тақдири нима бўлди?
1,745 views
27 January 2021 - 10:03

2020 йилнинг апрель ойида Бойсун туманида яшовчи фуқаролардан 16 кишини Сурхондарё вилояти “Терроризимга қарши кураш бўлими”дан иборат “Альфа” гуруҳи қамоққа олишган эди. Улар орасида 15 дан 25 ёшгача бўлган ёш йигитлар ҳам бор эди. Биз уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан суҳбатлашдик.

Шу туманнинг “Косиблар” маҳалласида яшовчи Тоғаевлар хонадонида истиқомат қилувчи Озода опа шундай ҳикоя қилди:

“Мен ўз уйимда иш юмишлари билан банд эдим, ҳеч гапдан-гап йўқ, дабдурустдан бир гуруҳ юзларида қора “маска” таққан, қора кийим-кечак кийган, қўлларида қурол-ёроғи бор кишилар бостириб киришди. Мен уларнинг важоҳатидан қўрқиб кетдим ва тилим калимага келмай қолди. Шунда маҳалламиз раиси келиб, менинг юзимга сув сепишди. Юрагим эса, “қинидан” чиққиб кетгандай тез-тез ура бошлади. Шунда маҳалла раисимиз менга аста-секинлик билан тушунтира бошлади. Иккита ўғлим Тошкент шаҳрига ишга кетган вақтида уларнинг қўл телефонларидан, “Сурияга Жиҳод” номли видеони кўриб турган вақтларида ИИБи ходимлари олиб кетишгани ва шунга уйингизни тинтув ўтқазиш ҳақида суруштирув олиб бориш учун, келганларини айтди. Мен ундан, “Тинтувми ёки суруштурувга келганми?” дедим. “Альфа” гуруҳининг бир бошлиғи бор экан, жасадидан қўрқиб кетдим. У менга дўриллаб овозининг борича бақириб, менга ўғилларимнинг расмини кўрсатиб, “мана бу иккала болалар Сизнинг фарзандингизми?” деди. Мен “Ҳа” дегандек бошимни қимирлатиб қўйдим. Кейин улар менинг уйимни остин-устин қилиб бир бошдан текширди. Аммо уймиздан ҳеч нарса чиқмади. Шундан кейин, мен ва “Косиблар”маҳалласининг раиси иштирокида “Далолатнома” тузилди. Мен “АКТ”га қўл қўйиб бердим. Лекин. Улар менга “Далолатнома”дан бир нусҳа беришлари керак эди. Афсуски, беришмади. Шу тинтувдан кейин, менинг мазам қочди. Шифохонда 15 кун ётиб даволаниб чиқдим. Орадан 1 ой ўтганидан кейин, иккита ўғлим Тошкентдан келишди. Шундан буён, ўғилларимни ишга юбормайман. Бу қанақанги жамият бўлдики, Тошкентга иш қидириб кетган азза-базза йигитларни қамаб, “сенлар жиҳодчисан! Сурияга кетиш ниятларинг бўлган” деб фарзандларимни ўлакса қилиб уришган. Ман Сизга “Адолат”…”.

Бойсун тумани “Косиблар” маҳалласида яшовчи яна бир фуқаро Эркин ака Абдураҳмоновнинг ҳам хонадонида бўлдик. У кишининг сўзига қараганда

“Менинг учта ўғлим Россия давлатига ишлаб келган эди. Орадан 2-ҳафта ўтганидан кейин, улар Тошкент шаҳрида қурилаётган, “Тошкент сити”да ишлаш учун кетишди. Бир ой ўтар-ўтмас, менинг уйимга Сурхондарё вилояти ИИБига қарашли,“Терроризим ва Экстеримизимга қарши курашиш бўлимидан иборат, 20 дан ортиқ қора “маска”ликлар бостириб кириб, уймизни тинтув қилишди. Уймиздан “Диний китоблар ва дисклар”ни олиб кетишдилар. Китоблар ичида Ўзбекистон “Диний идора”си томонидан рўйҳатдан ўтган китоблар ва дисклар ҳам бор эди. Ўзбекистондаги диний уламоларнинг панд насиҳатлари туширилган видео ёзувлар бор эди. Шундан кейин, улар мени Бойсун тумани ИИБига бир неча марта чақиришди. Менинг уйимдан чиққан китоблар ва дисклар ҳавфсизлик нуқтаи назар билан айтганида ҳеч қандай таҳдидга эга эмас экан. Орган ходимлари ҳам менга тушунтиришди. Аммо уларнинг менга ва оиламга қилган тажовузи бир умирлик эсимда қолди. Мен айтим-ки, “шунга шунча воҳма қилиш керак эди-ми?” десам “Ака Давлат Ҳавфсизлиги бизда биринчи ўринда туради” деди. Мен унга, “Демак давлатга ҳалқ керак эмас экан-да? Иккита муттаҳам, харомхўр порахўрнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва унинг ҳавфсизлигини таъминлаш устун турар экан-да?… дедим.

Шундан кейин Эркин ака Абдураҳмоновнинг иккита ўғлига жавоб беришган. Бироқ учинчи фарзандига жавоб бермай ҳозиргача судраб юришибди. Шу ўринда савол туғилади. Тергов ишлари Ўзбекистон қонунига кўра неча йилгача чўзилиши мумкин?! Ахир Ўзбекистонда инсонларнинг тақдири шунчалик ҳам ўйинчоқ-ми?! Ким бу билан шуғулланади? Биз иккала оиланинг тақдири устида бош қотирдик. Ваҳоланки, Бойсун туманида “Жиҳод”чи тамғаси билан қамалган ёш йигитларнинг ҳаёти қил устида турибди. Бу иккала оила бошлиқлари Республика прокуратурасига мурожаат қилиб, ноҳақ қамалаётган фарзандларининг ҳаётига бефарқ бўлмасликларини сўрашмоқдалар. Қани бу ерда “Ҳақиқат”?!

Фаҳриддин  Тиллаев

Инсон ҳуқуқ ҳимоячиси