Турк дунёси баландпарвоз гаплардан амалий ишга ўтмоқда

Турк дунёси баландпарвоз гаплардан амалий ишга ўтмоқда
1,776 views
27 January 2021 - 19:40

Туркия Олма ота шаҳрида Қозоғистон миллий университети таркибида Фан ва технологиялар маркази қуриш учун 1 млрд АҚШ доллари миқдорида сармоя киритмоқчи. Бу илм фан соҳаси учун жуда катта рақамдир. Янги “Ал Форобий” технологик водийсидаги қурилиш уилари яқин тўрт йил ичида якунланиши режаланган ва Калифорниядаги Силикон водийнинг муқобили бўлиши айтилмоқда.  

Марказда асосий эътибор биотиббиёт, инновациялар ва информацион технологиялар парки каби соҳаларга қаратилади. Шу билан бир қаторда Хитой ҳукумати илмий марказ учун ўта муҳим бўлган суперкомпютер етказиб бермоқчи. Марказда 1000 атрофида иш ўрни яратилади.

Марказда фаолият юритиш ва ўз тажрибаларини ўртоқлашиш учун Туркиядан юқори малакали мутахассислар таклиф қилинади. Бундан ташқари, Туркия Марказ учун замонавий ускуналарни беғараз етказиб беришини маълум қилган.

Марказда ўз илмий тадқиқот лабороториясига эга бўлган 500 та ўринли тиббиёт клиникаси фаолиятга туширилиши режалаштирилган.

Бундай йирик миқдордаги сармоянинг хом ашё етиштириш соҳасига эмас, балки илм фан соҳасига ётқизилиши илгари кузатилмаган дейиш мумкин. Бу эса кўп нарсадан гувоҳлик бермоқда.

Турк дунёси ва Турон иттифоқи баландпарвоз гаплардан амалий ишга ўтмоқда. Умид қиламизки бу ҳали бошланиши!

Shyńģys Baýyrjanuly