(Видео) Ислом Холбой “ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ” 1-қисм

(Видео) Ислом Холбой “ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ” 1-қисм
1,786 views
29 January 2021 - 5:00

ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ

Биринчи қисм  

Ҳали бундан минг йиллар қадим

Ўрлаганди Хоразм туғи.

Қоракўл чайқалар лиммо-лим, 

Ўзанига сиғмасдан суви.

Бир қирғоқда Пойкент улуғвор,

Бўй чўзганди кўкка жез қалъа.

Бир қирғоқда Варахша виқор

тўкар эди мисли машъала.

Йироқлардан шошиб Зарафшон

Қуяр эди Қоракўлга зар.

Амударё қусар эди қон,

Тўлқин кўкка сапчир, алҳазар.

Кўлни ўраб икки аждарҳо,

Эркаларди бири-бирини.

Гўё ошиқ – Юсуф, Зулайҳо,

Кўлга тўкар юрак сирини.

Ўша замонларда бир йигит,

севиб қолиб шоҳнинг қизини,

кунларидан йўқотганди қут,

фарқлай олмай баҳор, кузини.

Кўҳна Урганч шаҳрида у кўп

юрди пойлаб, қулай пайт, фурсат.

Кўкрагида тинмас талотўп,

Маликани кўрмоқлик мақсад.

Туғилганда биринчи имкон –

Куппа-кундуз, қуёш остида –

гулдай юлиб севганин чандон,

олиб қочди, отга босди-да.

Анграйганча қолди юз шотир,

Зимдан келган зарбадан беҳуд.

Аскар шошиб чопар қонбағир,

Босгандайин сел, қора булут.

Тўранғилзор очганда қучоқ

хон қизининг тугаб шикори –

Қорабайир[1] солди, босароқ,

қолди қизнинг саҳрода зори.

Қўриқчилар кўздан йитириб,

маликанинг изини буткул –

Кўҳна Урганч келдилар кириб,

эмчи хотин қолгандайин тул.

Хоразмшоҳ тугканида мушт,

Тизза ташлар эди дунёлар.

Якто эди у қарчиғай қуш,

Муте эди тоғлар, саҳролар.

Кўкда Тангри бўлса ягона,

Ер юзида у эди устун.

Туркка олам эди остона,

Қарам эди ўлкалар бутун.

Эллар аро у солдирди жар,

Ер юзини босди сояси. 

Туядан ҳам шоҳ эди ўжар,

У мушт тугди, бўлмас фойдаси.

– Ё тириги, ё ўлигини,

Топиб келинг! – деди ғазабда.

Номус ўти ёқди дилини,

Тўлғанарди ордан, азобда!

                  *** 

Ошиқ йигит Урганчни ташлаб,

Қочди оёқ тортган томонга.

Қиз йиғлади бармоғин тишлаб,

Дучор бўлган эди ёмонга.

Йигит сочар оғзидан олов,

Кўзларида юлдузлар чўғи.

Ҳар мушкулга у топар қалов,

Куймасидан кўкарган боғи.

Энди ўлжасини тириклай

Бериб қўймас қайтариб ҳеч-да.

Қиз хархаша этмасин талай,

Қафасдаги у ночор қуш-да!

Ичи ўртаб, бўзлар малика –

Йигит борар от йўрттириб тик.

Йўлбарсдайин билмас таҳлика,

Орзулари тоғлардай буюк.

Йўллар ошган сайин йигитга

Бўлиб борди шоҳнинг қизи ром.

Яқин бўлди етти бор ётга,

Қалби топди оҳиста ором!

Қарашидан юраги жизлаб,

Бораверди отга мингашиб.

Энди йигит кетса ҳам ташлаб,

Қиз ортидан қолмас эргашиб.

Мирзо эди йигитнинг исми,

Ўзи йигитларнинг мирзоси.

Нурдан қуюлгандайин жисми,

Аммо оғир эди жазоси.

Қўлга тушса, тириклайин шоҳ

Кўмар эди қаздириб қудуқ.

Кўмса кўмар – ёнида-ку моҳ,

Барисига у этар қуллуқ.

Шу гўзалнинг йўлида Мирзо

Бўлиб қолди дорга ошино.

Чавақласин бўлса норизо,

Дунё деган қўллари хино.

Ҳеч нарсадан тап тортмай асло,

Давом этар йўлида собит.

Қўйнида-ку у севган лайло,

Нимадан ҳам чўчисин йигит?


[1] Қорабайир – қадим турк отлари наслидан. Бизнинг кунларда ҳам дунёда бу отнинг зоти машҳур.

Ислом Холбой

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi