Йигирма тўрт йил давомида “туя гўшти” еган уй

Йигирма тўрт йил давомида “туя гўшти” еган уй
1,370 views
31 January 2021 - 14:19

Тошкент шаҳри Бектемир тумани Юқори-Чирчиқ 31-уй, 14-хонадонда яшовчи фуқароларнинг сони дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 15 кишига етган. Хонадон эгаси, собиқ маҳкум Ғойибназар Халдибаев шундай ҳикоя қилади:

“Биз яшаётган хонадонимиз 3-хонадан иборат. Шу уч ҳонали уйда, 15 киши тиқилиб-сиқилиб бир амаллаб яшаймиз.

Фарзандларимнинг болалари ва келинларим 2 хонада истиқомат қилади. Мен ва оилам эса, “каридор” олдидаги 1-хонадонда яшаймиз. Агар борди-ю меҳмон келиб қолса нима бўлади?. Мен ва оилам турган хонадонни бўшатиб, ўзимиз, “каридор”да навбатчилик қилиб бир кечани ўтказамиз. Мен ва оилам Раҳбархон шу 24 давомида бормаган жойимиз, мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади. Тошкент шаҳар Бектемир тумани хокимиятига 24 йилдан буён, уй-жой сўраб мурожаат қиламиз. Бироқ… улар қуруқ ваъдалар бериб, бизнинг қўйнимизни пуч ёнғоқлар билан тўлдириб яна уймизга равона қилишадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёевга ва унинг қўл остидаги “командаси”га юз мартлаб ариза ва хатлар билан мурожаат қилдик. Натижа бўлмади.  Ҳамма аризамиз келиб-келиб, Бектемир тумани хокимиятига  тақалиб қолади. Биз 24 йил давомида уй-жой сўраб, борган ҳокимлар эса шу йиллар давомида бир нечтаси келиб кетди. Ҳокимият ходимлари фақат битта гапни топиб олишган. У ҳам бўлса, “Сиз Халдибаевлар оиласи, “очредь”га олингансизлар. Ўша навбатингиз келса, албатта уй-жой билан таъминлаймиз…” деганига ҳам, мана 24 йил бўлиб қолди. Буни қаран-ки, куни-кеча катта ўғлим Рустамжоннинг тўнғич фарзанди ҳам, 24 ёшга тўлиб қолди. Унинг ўғлини яқинда уйлантирдик. Шу ўринда савол туғилиши табиий. “Энди ёш келин-киёвлар қаёққа боради?!” деган гап ҳам бор-да.  Биз эри-ҳотин ўзаро келишиб, Тошкент шаҳрининг қоқ марказидан бир хонали уйни, “аренда”га олдик. “Аренда нархи қанча десангиз? Атиги 300 доллар. Эр-хотин бир бўлиб, нафақамизни бир жойга тўплаб қўшганида ҳам, шунча суммага бормайди. Бунақада яшаб бўлади-ми?”. Куни-кеча бизнинг қулоғимизга бир гап чаллингандай бўлиб қолди. “Бектемир тумани хокимияти уй-жой олиш учун, новбатда турган фуқароларни четлаштириб, “ўроққа йўқ, мошшоқда йўқ” айрим пулдор одамларни “очерьд”га киритишиб, улардан пора олишган экан. Бизга ўхшаган камбағал фуқароларни эса, лақиллатиб келишмоқда. Биз Президент Мирзиёевнинг, “Адолат ва яна Адолат! Ҳақиқат ва яна Ҳақиқат” деган ибораларига амал қилиб, қонун устувори бўлмиш Ўзбекистон Республикасининг бош  прокурори Ниғматилло Йўлдошевга мурожаат қилдик. Ундан ташқари, юқори органларга ҳам  хатлар ёздик. Улар яна ўша-ўша Бектемир тумани хокимиятига юборишибди. Бектемир тумани хокимиятидан келган бир мулозими эса, “нима деб денг?”. “Энди туманимизда уй-жой масаласи қийин. Сизлар яхшиси уй-жойни кўплашиб пул йиғиб, “Тошкент Сити”дан уй сотиб олинглар. Бектемир туманида  уй-жой қуруш масаласи  ҳали-бери ҳал бўлмайди…” деб катта ўғлим Рустамжонга айтиб кетибди. Энди ўзингиз ўйланг! Уч ва беш хонали уйни сотиб олиш учун, пулимиз йўқ. “Тошкент сити”га бало борми? Мана Сиз аччиқ ҳақиқат. Мана Сизга 24 йил давомида туя гўшти еган уй…”.

Фахриддин Тиллаев

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси