МИРЗИЁЕВ РЕЖИМИ СИЁСИЙ МУХОЛИФЛАРГА ҚАРШИ КАРИМОВ УСЛУБИГА ҚАЙТМОҚДА

МИРЗИЁЕВ РЕЖИМИ СИЁСИЙ МУХОЛИФЛАРГА ҚАРШИ КАРИМОВ УСЛУБИГА ҚАЙТМОҚДА
2,639 views
05 February 2021 - 15:21

Бугун эрталабдан буён ДХХ ходимлари ЭРК партияси аъзоси Муборак Бегжон уйи атрофида гирдикапалак.
Муборак Бегжон уйдан чиқиб магазинга йўналса, иккита исковуч ходим унинг изидан эргашади. Уйига қайтса улар ҳам қайтиб, мухолифатчининг уйини кузтиш учун қулай позицияларга ерлашади.

Бу таъқиб-тазйиқ услуби 27 йил давом этган каримов қатағони даврини эслата бошлади.
Мирзиёев режими сўз эркинлиги соҳасида бир оз юмшаган бўлса-да, ЭРК партияси каби диктатор Каримовнинг бош душмани саналган ташкилот тарафдорларига қарши ҳали ҳам тазйиқ ва таъқиб давом этмоқда.

Бу ҳусусият халққа чиройли ваъдалар бериб, уни бажармаётган давлат бошлиғининг каримов анъаналарини изчиллик билан давом эттираётганини кўрсатади.
Халқаро жамоатчилик бу найрангга учмаслиги керак.
Ўзбеклар ҳам ўз ўлкаларида янги бир диктатуранинг ўрнатилишига лоқайд қарамасликлари керак.

Аҳмад Турон
(Тошкент)

Манба: uzerk.org