ТОШКЕНТДА ДИССИДЕНТЛАР СОЯСИ

ТОШКЕНТДА ДИССИДЕНТЛАР СОЯСИ
662 views
05 March 2021 - 16:39

1998 -1999 йилларда шоир Мақсуд Бегжон ва унинг турмуш ўртоғи Марзия Ибодуллоҳ “Турк адабиёти Антологияси”ни ўзбек тилига таржима қилди.

2003 йилда 742 саҳифалик бу муаззам китоб Ўзбек тилида “Турк Ўчоқлари Егитим ва Култур Вақфи” тарафидан Анқарада нашр этилди.

Бу нашр ташаббусчиси таникли тарихчи Навзот Кўс ўгли эди.
Китобнинг ўзбек тилидаги Нашр таҳририяти масъули китоб таржимонларининг исми очиқ айтилса, китобни Ўзбекистонда тарқатиш имконсиз бўлишини айтганидан сўнг, китоб таржимонлари исми тахаллус сифатида, Мақсуд Бекжон -“Мадаминбек”, Марзия Ибодуллоҳ эса, “Нодира” сифатида кўрсатилди.

Аслида, Мақсуд Бекжон исми билан боғлиқ “муаммо” 2000 йилда Анқарада чоп этилган “Ўзбек адабиёти Антологияси”ни нашрга тайёрлашда ҳам ўртага чиққан эди. Китобни нашрга тайёрлашда масъул бўлган киши муҳожирликда юрган Муҳаммад Солиҳ ва Мақсуд Бекжон исмини китобга киритиш масъулиятини бўйнига олишни истамади. Лекин бу икки диссидент муаллиф асарлари Навзот Кўс ўгли талаби билан “Антология”га киритилди. Уларнинг шеърлари босилган саҳифа остига “Мухаррир тарафидан антологияга дохил этилмишдир” деган ёзув қўйилди.

Муҳаммад Солиҳ