ТОТАЛ НAЗОРAТ ТAРИХИ ВA СИМУЛЯЦИЯ

ТОТАЛ НAЗОРAТ ТAРИХИ ВA СИМУЛЯЦИЯ
1,077 views
12 March 2021 - 18:40

Кеча ббc ўзбек радиоси Рауф Парфи ҳақида лавҳа тайёрлаган экан. Лавҳада радио ғалати бир иборани ишлатилди: Рауф Парфи ижодини сиёсийлаштириш керакми ёки йўқми?

ББC ўзбек лавҳасида Рауф Парфи қабрига ҳайкал қўйиш масаласини кўтарган, буни фақат олқишлаш мумкин. Лавҳада шоир мухлисларининг шахсий ташаббуслари ҳақида боради.

Рауф Парфининг ўзи ёзганидек, зулмга қарши курашган. У ўткан асрнинг 60 йилларидан Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида ўйлай бошлаган. Бу факт унинг шу йилларда ёзган шеърларида бор, ва бу унинг қўлёзмаларида муҳрланиб қолган.

70 йилларда кандакор Омон Азизнинг устахонасида Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ ва бошқалар мустақиллик, эрк, озодлик ҳақида суҳбатлашган. Ғояни кашф қилишган. Ва бу ғояда улар туғилган.

Дунёдаги нормал ёзувчи ёки шоир борки, улар зулмга қарши сўз орқали курашган. Марсел Пруст, Жеймс Жойс, Франс Кафка ёки Камю, Роберт Музил , улар ҳаммалари сиёсий эдилар, ва зулмга қарши эди. Ёки Данте Алиғери.

Марсел Пруст, менинг ёзадиганларим ҳаммаси сиёсийдир, дейди. Ваҳоланки, китобларини ўқисангиз, бир миллат, жамият психологияси ҳақида сўз боради. М.Прустда шу- реаллик нималигини ўқувчига етказиш масаласи планда туради. Бу эса сиёсийдир.

Хайриддин Султонов кўтараётган “Маънавият” ғояси айнан одамларни уйқудан уйғотмасликка ва симуляция ҳолатида ушлаб туришга хизмат қилади.

“Маънавият” деб мафкура юритмасликнинг ўзи маънавиятдир, аслида.

Мана , Рауф Парфи ёки чин Навоий нимага қарши эди. Ёки Жойс ёки Кафка ёки Музил.

Хусусан, Алишер Навоий ҳам чин маънода сиётчи ва зулмга қарши курашган. У зулмга қарши курашувчиларнинг ғоявий раҳбари ҳамдир. СССР вақтидаги кўкларга кўтарилган ва унга ҳайкал қўйилган Навоий билан чин Навоий ўртасида зулм ва адолат ўртасичалик фарқ бор. СССР даги Навоий –бу ўзимизнинг тасаввуримизда ясаб олган мафкуравий Навоийдир. Бу Навоий ҳозир ҳам бор тасаввурларимизда ва унга ҳайкал қўйиб , бу ҳайкал остида тассаввурларимиздаги унга гул ҳам қўямиз. Ва бу икки Навоий ўртасида жанг ҳам кетмоқда сиёсий майдонда.

Зулм нима?

Бу иборани Ҳужвирий шундай аниқлаштиради: Зулм- ҳеч ким ўз ўрнида бўлмаслиги. Адолат- ҳамма ўз ўрнида бўлиши.

ББC ўзбек лавҳасида Рауф Парфи қабрига ҳайкал қўйиш масаласини кўтарган, буни фақат олқишлаш мумкин. Лавҳада шоир мухлисларининг шахсий ташаббуслари ҳақида боради.
Рауф Парфининг ўзи ҳайкал борасида айтиб кетган экан: ”70 йиллигимни билмадиму, лекин 100 йиллигимда менга ҳайкал қўйишади.” Бу ерда гап иззатпарастлик ёки ҳайкалпарастлик ҳақида бормаяпти, шу вақтга келиб адолатли жамиятга етиб келинса керак деб яхши бир гумон қилиняпти.

Яъни , зулм бор экан ҳеч ким ўз ўрнида бўлмайди. Зулм бор экан, демак, чет элдаги ватандошларимиз ҳам ватани қайтиб келолмайди.
Яъни бизда ҳали сиёсий маданият йўқ. Бу дегани сиёсатнинг ўзи йўқ, зулм бор.

Демак, адолат йўқ.

Aдолат деб минг марта айтган билан адолат ўрнатилмайди. Ёки , зулм деб минг марта аюҳаннос солган билан зулм ўртадан кўтарилмайди. Бу симуляциядан бошқа нарса эмас.

Бор партиялар симуляция аҳволида. Умуман, ҳар битта ҳаракат симуляция. Ва бу симуляциянинг тарихи бор. Тотал назорат ўрнатиш – жамиятни, давлатчиликни симуляция аҳволига солиб қўйган. Хон, амирлар ўзи ҳақиқатдан ҳам хон, амир, лекин бу ролни ўйнаган. Натижада реалликдан узилган эди. Рус империяси босиб келяпти, бунга қандай чора кўриш керак, шунга ақллари етмаган.

Aбдурауф Фитрат “Aбулфайзхон” драмасида ўзини устидан ўзи назорат ўрнатиб , реалликдан узилиб қолганини чиройли очиб берган. Хоннинг драма охирида кўзи очилади, симуляция ҳолатидан уйғонади, лекин энди кеч.

ИAК даври ҳам айнан шу- умуммиллий назорат ҳолатида ҳатто президент Каримов ҳам симуляция ҳолига тушиб қолган эди: ўзини ўзи рол ўйнар эди. Ва ўзи “яратган” нарсаларга ўзи ишонар эди.

Мурод Човуш