КАРИМОВНИНГ МУДҲИШ ХАТОСИ

КАРИМОВНИНГ МУДҲИШ ХАТОСИ
2,422 views
20 March 2021 - 15:35

Бугун Шавкат Мирзиёев “Ҳозир сизларга бир сирни айтаман. Қўлимда харита турибди. Тошкент вилоятини иккига бўлишни режалаштириб турибман. Конституция бўйича шундай ҳуқуқ менга берилган, таклиф беришим мумкин” деган гапни айтди.

Муҳтарамни қулоғига кимдир шипшитворсин. Конституциянинг 70 моддасидаги:

Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради. Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.” деган сўзлар зудлик билан тузатилиши ва “суверен” атамаси дарҳол олиб ташланиши шарт.

Давлатчилик ва ҳуқуқ асосларидан бехабар бўлган миллат кушандаси И.Каримовнинг узоқни ўйламасдан қилган қарори туфайли қилинган фожеали хато бу.

Кечагидек эсимда диктаторнинг телевизорга чиқиб олиб “Қорақалпоғистонга суверенитет берамиз” деб жаврагани.

Парламентда Эркин Ҳалилов, Акмал Саидов каби касбига хиёнат қилган юристлар мум тишлаб ўтиришганди. Биронтаси чиқиб “ҳой нималар деяпсиз, бир суверен давлат ичида яна бир суверен давлат бўлмайди, суверен дегани ички ва ташқи сиёсатда мутлақо мустақил қарор олади деганидир” демади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон таркибида қолар экан иккитагина йўл бор:

Ё аввалги автоном республика мақомига қайтарилиши керак, ёки вилоят статусига.

Акс ҳолда Конституцияда “суверен” мақомидаги ҳудудни ишғол қилиб олган ишғолчи давлат бўламиз.

Каримовнинг инжиқлиги ва ҳуқуқий саводсизлиги туфайли қилинган хато тузатилиши керак.

Samandar Muratov

Манба: Facebook.com