БУГУН ЎЗБЕК ҲУҚУҚИНИ ТАЛАБ ҚИЛГАНИ УЧУН ҚАМАЛМОҚДА

БУГУН ЎЗБЕК ҲУҚУҚИНИ ТАЛАБ ҚИЛГАНИ УЧУН ҚАМАЛМОҚДА
2,543 views
20 March 2021 - 15:36

Расмда кўраётганингиз бувисини тинчлантираётган “Сўх воқеалари” айбдори

Бугун ўзбек ҳуқуқини талаб қилгани учун қамалмоқда.
Айби йиллар давомида қилиб берилмаган имконият шароитларни, сабр косаси тўлиб ҳокимдан, ҳукуматдан талаб қилгани. Бугун у жиноятчи.
Ўзбекистонда фуқаро манфаати охирги ўринда, ҳаракатсиз тахти равонда ўтирган амалдор нима айб қилиши мумкин, ахир у ҳеч нима қилмади-ку халқ учун?!
Бу қилаётган ишлар учун халқ олдида жавоб берасиз бир кун, ва албатта охиратда ҳам.
(Сўх воқеаларида тошбўрон бўлган ҳокимни ҳеч ким яхши демаган, халқ оқ-қорани яхши ажратади)
Қонунлар жамиятдаги осойишталикни таъминлаш, халқ фаровонлиги учун хизмат қилиши керак аслида, аммо биз аксарият ҳолларда бунинг аксини гувоҳи бўламиз?!

Манба: Demos.uz