ЗАМОН ЎЗГАРДИ

ЗАМОН ЎЗГАРДИ
262 views
07 April 2021 - 15:01

Бир пайтлар “Ватан учун ўл”, деса,
Ўладиганлар бор эди ватанимизда
Ва “Ўл!”, дейилди, улар ўлди ҳаялламасдан!

“Сўзингни тут” дейилганда,
Тутган эрлар бор эди бу элда –
Ва улар тутди сўзларини,
Аммо ўзлари тутилмади бу ерда!

“Ватанингни севсанг сени
Ватан хоинига чикарaрлар”, дейилса
Хоин тамғасини сотиб олганлар бор эди бу юртда!

Бугун эса ҳеч ким эга чиқмас бу тамғага
Икки-уч кексайган хоиндан бошқа!

Муҳаммад Солиҳ
Найсон 2021