Туристнинг жаҳаннами

Туристнинг жаҳаннами
1,900 views
13 June 2021 - 9:23

Бир ўрис турист “Ўзбекистонга бошқа бормайман” деб ëзибди. Мен бу гапни немис туристдан ҳам эшитувдим. Турист бу ўзбекистон ва ҳар бир ўзбек учун пули шилиб олиниши жоиз бўлган пул дарахтидир. Штайнбах исмли немис ҳикояси:

“Бухородаги меҳмонхона номерига кирдим. Доимий одатимга кўра ўзимни ëтоққа отдим. Майиб бўлишимга сал қолди. Каравот қаттиқ тахтадан (дсп) эди. Устига юпқа гулли кўрпача солинган экан. Эшик тақиллади. Сузилибгина турган бола бузуқ инглиз тилида биннима деди. Қўлида қоғоз. Милисада регистрациядан ўтадиган форма. Майли деб олсам “чойчақа бермийсизми акун.” деб термулди. Сўм узатсам. Доллар ëки евро йўғмиди. Намунча қурумсоқсиз деган  таъна акс этди кўзларида. “Один дома” киносидаги таъмагир эшикбонга ўхшарди. Жвачка бериб ҳам қутулиб бўлмади. Ҳали номерга жойлашиб улгурмай¸ агрессив маркетинг нишонига айлана бошладим. Қоғоз обкеган бола қўлтиғидан бир устига расм чизилган носковоқ чиқариб. Шуни олинг ака арзон бераман деб бошлади. Нос чекмасам. Мақламан уни.

Шуни ўйлаб турсам, “ишкопда қўясиз, эсдалик тен доллар тен доллар” дея чулдираб бошлади.

“Майлими, сийволсам” деб эшикни ëпдим. 

Ваннага кириб сувни очсам, сув зўрға жириллаб турубди. Исроилга борганимда томчилаб суғориш тизимини кўрувдим. Бухородаги душ ҳам шу тизимнинг бир парчаси каби кўринди.

Номердан чиқиб биринчи қаватга тушсам зардўз кашта¸ матрешка қўғирчоқ¸ минатюра расм ва алламбалоларни кўтариб олган сотувчилар менга ташланишди. Немис¸ инглиз¸ француз тилларида молини мақташди.

Улар куршовини ëриб ўтиб кўчага чиқдим. Кўчага чиқиб Минораи калон қайси тарафда деб қараб турсам бир одам туртди. Қарасам биттаси элакча тутиб турибди. “Давай, плати” дейди. Нега пул тўлашим керак десам. “Концерт кўрдинг”, дейди. “Қани қонцерт қаерда кўрибман” десам, қўли билан кўрсатди: зардўз чопонларга ўралган учта бочкадай хотин ва доира ушлаган олачапон эркак “таласапета таласапет” деб туришибди.

Азбароий уларни кўрганим йўқ эди. “Кўрдинг, энди ҳақини тўла”, дейди артсларни сутинери. “Йўқ мен Минорий калонга қаравдим”, десам ҳам “через нас” қарайсан минорий калонга деб  ëқамдан олди.

Ëнимга бир милиса яқинлашиб кобуресига қўлини тиқди. Пистолетини чиқариб отиб ташайдими деб турсам, кобурени ичидан бодринг олиб ғарч этиб тишлаб кумуш тишини кўрсатиб илжайди. “Велком ту бухара диëр, гаст” деди ментларни тилида.

Хуллас, минораий калонни кўра олмай меҳмохонага қайтдим.

Тушлик пайти бўлибди.

Ресторанга борсам. Группанг қани? дейишди. Группам йўқ дедим. Улар эса “абет йўқ, нега группанг йўқ, биз фақат группага овқат берамиз” дейишди.

Биттаси келиб сизни бошқа группага қўшиб овқатлантиришмиз учун талон керак деди. Талонни рецепшндан олиб гуруч ва шубҳали котлетдан иборат овқатни еб бошладим. Еб бошладиму охиригача бора олмадим. Ичим бузилганини ҳис қилдим. Ëн атрофда туалет излай бошладим.

Дўкон бор, пайнет¸ банкомат бир гала сотувчи бор,аммо туалет йўқ.

Хонамга қайтиб кириб хожатга чиқдим. “Зир зир” деган  машхур ичкетар касалга чалинибман.

Эшик тақиллади. Очсам ҳезимсипат эшикбон турибди сузилиб. Қўлида левомицитин деган дору. “Тен доллар” деди.

Жон деб пулни тўлаб дорини ичиб ичкетишни тўхтатдим.

Хонадан чиқмадим.

Эртасига бизни автобусга чиқариб Урганчга олиб кетишди.

Автобусни танидим. Иккинчи жахон урушидаги мағлубиятдан кейин Германияда ишлаб чиқарилган МАН автобуси.

Мен қадимий асарга қарагандай бу йўлкўликни кўздан кечириб абадий двигател яратган ватандошларим немис мухандисларига ҳамду сано айтдим.

Кетяпмиз икки тараф чўл.

Бирдан шўпрни ëнидаги гид микрофонни олиб “шўпрни бачалари касал. Шунга озроқ ëрдам қивориш керак хидо йўлига” деди дунëнинг барча тилларида.

Кейин усти нақшли қутини олиб ҳаммадан пул тиланиб чиқди. Сал ўтмай шопр ҳам Ҳайнрих Ҳейне тилида бийрон гапириб экскурсовод яқинда эридан ажрагани¸ учта касал боласи ва эрга тегмай уйда қолган сингилларини бақиш учун пул етмаëтганлигини айтиб “аши синглимизга ëрдам берворийлик совоп бўлади” деди. Қути яна бир оралаб чиқди……Урганч ва Хивадаги кўрган кечирганларимни ëзмай қўя қолай.

Хуллас гапнинг қисқаси Ўзбекистонга бошқа бормайман.”

Мен бу немис туристга хозир мўҳтарам шарапати билан охвал яхшиланганини айтсам кеча Самарқандга  бориб келган француз туристи менга ўрта бармағини кўрсатди. Тарбиясиз. Кемасанг кема ўзимиз ички туризм қилиб эплаб оламиз. Ланка тепиш бўйича жаҳон олимпиадаси ўтказсак ҳама юғурип келади. Кўз тегмасин жаннатмакон юртимизга.

Манба: Рассом Туз

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi